Қирғизистонликлар Швейцарияга борганда карантинга олинмайди

Қирғизистон фуқаролари энди Швейцарияга киргандан кейин 10 кун давомида карантинда бўлмайди. Ушбу қарор 7-сентябрдан кучга кирган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Швейцария ҳукумати 4 сентябрь куни рўйхатдан Қирғизистонни чиқариш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаган.

Пандемия бошланганидан бери Швейцарияда жами 48265 киши тожливирус билан касалланган. Уларнинг 39,900 нафари даволанган. 1755 бемор касалликка чалинганидан кейин вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ