Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатади

Россия Қирғизистонни молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК Россия молия вазирлигидаги манбаларига асосланиб хабар берди.

Унга кўра, қарор мамлакатдаги вазият туфайли қабул қилинган.

«Россия Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашгунга қадар ва ҳокимият тўлиқ ишга тушгунга қадар молиявий кўмак бермасликка қарор қилди», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда Россия Қирғизистонга 30 миллион доллар ажратган эди. 2005-йилдан бери шерик мамлакат Қирғизистоннинг 700 миллион доллардан ортиқ қарзини кечди. (2018-йил февраль ойида тўлиғи билан қарзни бекор қилган) 2012-йилда Москва Бишкекка 250 миллион доллардан ортиқ миқдордаги грант ажратган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ