Қирғизистонда тожливирус яна 43 кишида аниқланди

Қирғизистонда 21 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 43 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 43 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 22 + 1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Ўш шаҳри – 5  Чуй қилояти — 1; Норин вилояти — 8; Ўш вилояти — 4. Боткен вилояти – 2. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 19а нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек…

Батафсил...

Норин шаҳар мэри ўринбосари коронавирусга чалинди

Норин шаҳар мэри ўринбосари коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди. Қирғизистонда 20 май куни энг кўп касалликка чалиниш ҳолати Норин вилоятида аниқланди– 27та ҳолатнинг 19 таси вилоят ҳиссасига тўғри келади. «Касалликка чалинганлар орасидашаҳар мэри ўринбосари ва 9 нафар тиббиёт ходими бор. Улар билан мулоқотда бўлганларнинг ҳаммаси аниқланмоқда. Тадқиқот натижаларига кўра уларда коронавирус аниқланди.…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1270тага етди

Қирғизистонда 20 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 27 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 4; Чуй вилояти — 1 ; Ўш вилояти — 2; Норин вилояти — 19; Иссиқкўл вилояти — 1 ; Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1270 нафарни ташкил қилмоқда, 910 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан…

Батафсил...

Қирғизистонда бузилган сунъий нафас олиш ускуналарининг 77 донасини таъмирлаб бўлмайди

Қирғизистон бўйича 649 дона сунъий нафас олиш ускунаси мавжуд. Уларнинг 479 нафари ишлайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв матбуот анжуманида маълум қилди. Бўрўнўвнинг айтишича, 134 ускунани таъмирласа бўлиши аниқланган. Ускуналар орасида 41 донаси таъмирланиб, ишлатилмоқда. 77 нафар ускунанинг эса муддати ўтиб, яроқсиз ҳолга келган.  «Ҳозирда ускуналарни таъмирлашга буйруқ берилди. 93 ускуна таъмирланмоқда», – деди Бўрўнўв. Булардан ташқари саккиз…

Батафсил...

Қирғизистонда жамоат транспорти 25-майдан бошлаб аҳолига хизмат қилади

Шаҳарлардаги жамоат транспортлари 25-майдан бошлаб фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда брифинг пайтида бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв маълум қилди. «Жамоат транспортлари аҳолига хизмат қилиши учун ҳайдовчиларга бир қанча вазифалар юклатилади. Биринчидан ҳайдовчилар ва йўловчилар юзқоп тақиши зарур. Иккинчидан, масофа сақланиши зарур. Буларни бажариш учун маъсулият  транспорт хизматини кўрсатаётган компанияларга юкланади», — деди Бўрўнўв. Эслатиб ўтамиз, аввал жамоат транспорти 11-майдан бошлаб ишга…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус яна 28 кишида аниқланди

Қирғизистонда 19 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 6 + 1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар); Нарин вилояти — 11; Ўш вилояти — 6. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 71 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 55; Жалолобод…

Батафсил...

Оренбургда қолиб кетган қирғизистонликлар учун чартер рейси ташкил қилинади

Шу йилнинг 20 май куни Оренбург-Бишкек йўналиши бўйича чартер рейси уюштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Мазкур учоққа аввало ҳомиладор аёллар, кексалар, ёш болали ота-оналар ва Россия касалхоналарида муолажадан ўтганлар чиқарилиши айтилмоқда. Қирғизистонга келганларидан кейин барча фуқаролар тегишли тиббий процедуралардан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилади. 7 май куни Россиянинг Оренбург вилояти Соль-Илецк шаҳридан 541 нафар қирғизистонлик етиб…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли ҳолатда. Бу ҳақда 18-май куни, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. — Ҳозирда Алмазбек Атамбаевнинг  аҳволи қониқарли ҳолатда. У куни-туни шифокорларнинг назорати остида бўлмоқда,  — деб айтилади маълумотда. Аввалроқ, Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари унинг қон босими тушиб кетганини билдиришган эди.

Батафсил...

Тожикистонда коронавирусдан ўлганлар сони 39 кишига етди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 17 май ҳолатига кўра, мамлакатда камида 1524 одам коронавирусга чалинган. Беморлардан 39 нафари вафот этган. Айни пайтда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари расмий маълумотга ишонмасликларини, коронавирусга чалинганлар ва ўлганлар сони кўпроқ эканини айтмоқдалар. Тожик расмийлари коронавирусга чалинган 490 киши касалхонадан чиқарилганини билдирмоқда. Бироқ улар тўлиқ соғайганми ёки даволанишни уйда давом эттириш учун чиқарилганми, деган савол очиқ қолмоқда.…

Батафсил...

Кузатувда ётган инсонлар қўзғолон қилмоқда

«Манас» аэропортининг ёнидаги кузатувда ётганлар у жойдан чиқаришларини талаб қилишмоқда. «Бизни қўйиб юборинг» деган талаблар айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича «у жойда муаммо мавжуд». Вазирликнинг вакиллари норози бўлганлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кузатув жойига кетгани маълум бўлди. Интернет тармоқларида Кузатувга ётқизилганлар кўчага тўпланиб чиқиб олишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Қирғизистонда 18 май…

Батафсил...

Олойда 60 минг сом жарима тўлаб қўйиб, меҳмон чақираман деганлар чиқмоқда

Олой туманида 60 минг сом жарима тўлаб, меҳмон чақираман деганлар бўлмоқда. Бу ҳақда бугун, 18-май куни Ўш шаҳридаги онлайн брифингда маҳаллий аҳоли вакили маълум қилди. Онлайн брифинг чоғида ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев аҳоли вакилларининг ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Савол: – Олойнинг Жўшўлу овулуда икки қўшнимиз йилқиларни бойлаб, меҳмон чақирамиз дейишмоқда. Жонлиқни сўйиб, гўштини тарқатинглар, халқни тўпламанглар десак,…

Батафсил...

Коронавирусни яна 78 одам юқтириб олди, кўпчилиги Россиядан келган меҳнат муҳожирлари

Қирғизистонда 18 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Беморларнинг 43 нафари – Россиянинг Соль-Илецк шаҳрдан қайтган меҳнат муҳожирларидир. Уч нафари эса – Санкт-Петербургдан қайтган курсантлар. Бундан ташқари Норин вилоятида 14, Ўш вилоятида олти, Ўш шаҳрида беш, Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида уч ва…

Батафсил...

Қирғизистонликлар Туркияга даволаниш учун бориши мумкин

Дунёнинг 31 мамлакати фуқаролари, шу жумладан қирғизистонликлар учун Туркия Тиббиёт муасасаларида даволаш учун эшикларини очишини муълум қилди.  Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳукуматнинг қарори асосида ёзмоқда. Туркияга киришга бўлган чекловлар 20 майдан олиб ташланиши кутилмоқда. Қирғизистон фуқароларидан бошқа, Озарбайжон, Россия, Украина, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Ҳолландия, ва бошқа тизмадаги мамлакатларнинг фуқаролари даволаниш учун бу мамлакатга киришлари мумкин. Аммо бу…

Батафсил...

Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас

Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас. Шу сабабли, жамоат транспорти ҳозирча жорий этилмайди, дейди мэр ўринбосари Асилбек Топчубаев. «Шаҳар ичида одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга боришлари қийинчиликларни яратмоқда. Аммо халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, жамоат транспорти тожливирус юқтириб олиш ҳавфини оширмоқда. Ўш шаҳридаги вазият барқарор эмас. Шунинг учун биз жамоат транспортини ишга туширмай турамиз. Шаҳримиз бўйича жами 238 ҳодим жамоат транспортида фаолият…

Батафсил...

Ўшга Россияда коронавирусдан вафот этган қирғизистонликнинг жасади олиб келинди

Ўш вилоятининг Новқат туманига 14-майда Россияда коронавирус юқтириб, вафот этган қирғизистонликнинг жасади етказилди.  Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаевнинг айтишича, бу охирги 10 куннинг ичида вилоят ҳудудига Россиядан олиб келинган учинчи марҳум. Жасади юртига дафн қилинганларнинг учи ҳам COVID-19 юқтириб олгандан кейин вафот этган.  «Уларнинг бари махсус ҳимоя воситалари билан ўралиб, яқинлари ҳамрохлигида олиб келинди. Чегарадан санитар-эпидемиологик хизматнинг вакиллари…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан 6 киши зарарланди

Қирғизистонда 16 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 6 та ҳолат аниқланди. Янги касалланиш ҳолатлари асосан, Бишкекда уч нафар, Ўш шаҳрида бир, Ўш вилоятида бир, Боткен вилоятида бир кишида аниқланган.  Шунингдек 2020 йил 16 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1117 нафарни ташкил қилмоқда.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.…

Батафсил...

Қирғизистонда ўқув йили 30 майда тугайди, сўнгги қўнғироқ онлайн ўтказилади

Қирғизистонда ўқув йили 30 майда тугайди. Бу ҳақда 15 май куни Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова маълум қилди. «Биринчидан, баҳорги таътиллар аввалигдан анча чўзилиб кетди, иккинчидан, 1 майдан 5 майгача дам олиш бўлди. Ўқув дастурини тўла ўзлаштириш, ўқувчилар якуний ишларни бажаришлари ва ўқитувчиларга савол беришлариучун, ўқитувчилар эса уларнинг саволларига жавоб қайтаришларига имкон бериш учун ўқув йилини узайтиришга қарор…

Батафсил...

Истанбулдан 330 қирғизистонлик ўз юртига қайтарилди

Бугун, 15-майда Истанбулдан яна 330 қирғизистонлик Бишкекга парвоз қилди. Бу ҳақда тожливирусга қарши Республика штабидан маълум қилишди.  Маълум бўлишича, Бугун Манас халқаро аэропортида Истанбул-Бишкек чартер рейсини кутиб олишди. «330 ватандошимиз ўз юртига қайтди. Ҳукумат барча юртдошларимизни ватанга қайтариш учун барча чора тадбирларни кўрмоқда», — деб ёзилади маълумотда. Эслатиб ўтамиз, 14-майда Россиядан — 147, Германиядан 59 қирғизистонлик юртга қайтарилган.

Батафсил...

Қирғизистонда яна икки киши коронавирусдан вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинган яна 2 бемор вафот этди. Бу ҳақда 15 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, Норин вилоят касалхонасида вафот этган аёлнинг ёши 84да бўлган. Республика юқумли касалликлар касалхонасида эса 55 ёшли эркак жон берган. Айни пайтда бир сутка ичида коронавирусга чалинган 10 бемор соғайган. 29 кишида эса коронавирус…

Батафсил...

Қирғизистонга Қатар ва Қувайтдан 107 киши қайтарилди

Бортида 107 қирғизистонлик билан 31 қозоғистонлик бор бўлган самолёт Бишкекдаги аэропортга қўнди. Қирғизистонликлар обсервацияга олиниб, қозоғистонликларни эса махсус транспорт билан қозоқ тараф тўсиб олиб, юртига олиб кетди.  Бу ҳақда республика штаби билдирди. Аввалроқ, 10-майда Қирғизистонга БААдан 177 қирғизистонлик учиб келган, 17-майда эса 400га яқин қирғиз мигрантлари Россиядан қайтиб келиши керак.  Чет давлатдаги қирғизистонликлар чегаралар ёпиқ бўлаётгани сабабли қўлида самолёт чиптаси…

Батафсил...
1 … 27 28 29 30 31 … 36