Қирғизистонда бузилган сунъий нафас олиш ускуналарининг 77 донасини таъмирлаб бўлмайди

Қирғизистон бўйича 649 дона сунъий нафас олиш ускунаси мавжуд. Уларнинг 479 нафари ишлайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв матбуот анжуманида маълум қилди.

Бўрўнўвнинг айтишича, 134 ускунани таъмирласа бўлиши аниқланган. Ускуналар орасида 41 донаси таъмирланиб, ишлатилмоқда. 77 нафар ускунанинг эса муддати ўтиб, яроқсиз ҳолга келган.

 «Ҳозирда ускуналарни таъмирлашга буйруқ берилди. 93 ускуна таъмирланмоқда», – деди Бўрўнўв.

Булардан ташқари саккиз дона ускуна гуманитар ёрдам ҳисобида келди. Шунингдек 25 кўчма ускунани халқаро донорлар ҳисобидан ҳарид қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

Тожливирус инфекцияси одам ўпкасига таъсир қилади. Агар беморнинг аҳволи оғирлашса, суъний нафас олиш ускунасига ётқизилади.

Қирғизистонда 19 май куни коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1243 нафарни ташкил қилмоқда, беморларнинг 331 нафари шифохонада даволанмоқда, беш нафарининг аҳволи оғирлиги сабабли жонлантириш бўлимида қолмоқда. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ