Норин шаҳар мэри ўринбосари коронавирусга чалинди

Норин шаҳар мэри ўринбосари коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди.

Қирғизистонда 20 май куни энг кўп касалликка чалиниш ҳолати Норин вилоятида аниқланди– 27та ҳолатнинг 19 таси вилоят ҳиссасига тўғри келади.

«Касалликка чалинганлар орасидашаҳар мэри ўринбосари ва 9 нафар тиббиёт ходими бор. Улар билан мулоқотда бўлганларнинг ҳаммаси аниқланмоқда. Тадқиқот натижаларига кўра уларда коронавирус аниқланди. Уларнинг барчаси даволанишга ётқизилди. Беморларнинг аҳволи барқарор», – деди Н.Усенбаев.

Норин вилоятида коронавирус инфекциясининг тезлик билан тарқалиши туғриқхонадан бошланди, аввалига COVID-19 вируси 6 нафар тиббиёт ходимида, сўнг чақалоқларда аниқланди. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқиш сабабларини ўрганиш мақсадида суриштирув олиб борди. 20 май ҳолатига кўра вилоятда касалликка чалиниш билан боғлиқ213 та ҳолат қайд қилинди, мамлакатда беморлар сони 1270 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ