Қирғизистонда тожливирусдан 6 киши зарарланди

Қирғизистонда 16 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 6 та ҳолат аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатлари асосан, Бишкекда уч нафар, Ўш шаҳрида бир, Ўш вилоятида бир, Боткен вилоятида бир кишида аниқланган.  Шунингдек 2020 йил 16 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1117 нафарни ташкил қилмоқда. 

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унинг айтишича, сўнги бир сутка давомиди 38 нафар бемор соғайган.  Умий ҳолатда 783 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан.

14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ