Шаҳарлардаги жамоат транспортлари 25-майдан бошлаб фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда брифинг пайтида бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв маълум қилди.
«Жамоат транспортлари аҳолига хизмат қилиши учун ҳайдовчиларга бир қанча вазифалар юклатилади. Биринчидан ҳайдовчилар ва йўловчилар юзқоп тақиши зарур. Иккинчидан, масофа сақланиши зарур. Буларни бажариш учун маъсулият транспорт хизматини кўрсатаётган компанияларга юкланади», — деди Бўрўнўв.
Эслатиб ўтамиз, аввал жамоат транспорти 11-майдан бошлаб ишга тушиши айтилган эди. Аммо эпидемиологик ҳолат ёдга олиниб, кейинги кунларга қолдирилган.