Қирғизистонда 21 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 43 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди.
Янги қайд қилинган 43 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
- Бишкек шаҳри – 22 + 1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
- Ўш шаҳри – 5
- Чуй қилояти — 1;
- Норин вилояти — 8;
- Ўш вилояти — 4.
- Боткен вилояти – 2.
Шунингдек бир кеча кундуз давомида 19а нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:
- Бишкек шаҳри – 8;
- Ўш вилояти — 5.
- Жалолобод вилояти – 4;
- Боткен вилояти – 2.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1213 нафарни ташкил қилмоқда, 929 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.