Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1270тага етди

Қирғизистонда 20 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 27 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

  1. Бишкек шаҳри – 4;
  2. Чуй вилояти — 1 ;
  3. Ўш вилояти — 2;
  4. Норин вилояти — 19;
  5. Иссиқкўл вилояти — 1 ;

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1270 нафарни ташкил қилмоқда, 910 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ