Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Нью-Йоркда яна учрашди

Бу Раҳмон ва Жапаровнинг охирги ўн кунда иккинчи учрашувидир.  Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси ҳошиясида алоҳида учрашиб, чегара масалаларини муҳокама қилди. Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров ўртасидаги учрашув Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг Душанбенинг норозилигига сабаб бўлган шов-шувли баёнотидан кейин бўлиб ўтди. Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат раҳбарлари “қирғиз-тожик ҳамкорлигининг устувор йўналишлари…

Батафсил...

Россия Қирғизистон ва Тожикистонни кескин баёнотлардан тийилишга чақирмоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Бишкек ва Душанбе ўртасида чегаравий муаммолар билан боғлиқ мунозара шиддати ошиб кетаётганидан» хавотирда эканлигини билдирди. Россия ТИВ баёнотида ҳар икки давлат ҳам Россиянинг стратегик ҳамкорлари ва иттифоқчилари эканлиги, РФ «Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш мақсадида КХШТга аъзо давлатлар ўртасида низоларни олдини олишдан манфаатдор эканлиги” таъкидланган. «Постсовет ҳудудидаги қуролли можаролардан, биринчи навбатда, ўз ғаразли мақсадларини кўзлаётган «коллектив…

Батафсил...

Иқлим ўзгариши камбағаллик, миграция ва тенгсизликни тезлаштиради — Жапаров БМТнинг сессиясида

Президент Садир Жапаров 18 сентябрда БМТ бош ассамблеясининг 78-сессиясини доимий ривожлантириш мақсадлари (ТОМ) бўйича Саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди. Жапаров ўз сўзида Қирғизистон иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига дучор бўлаётганини билдирди. Президент келтирган мисолга кўра, сўнгги 20 йил ичида ўртача ҳароратнинг ортиш темпи дунёнинг ўртача кўрсаткичидан ошди, дунёдаги энг кўп чиқиндиларнинг сценарийи бўйича давлатнинг кўрсаткичлари минтақадаги энг…

Батафсил...

Президент Садир Жапаров АҚШга борди

Президент Садир Жапаров Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади. Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни Қирғизистон раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини…

Батафсил...

Қирғизистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёппасига оқлашмоқчи

Жўқорғи Кенеш депутатлари “Сиёсий ва диний эътиқоди учун, ижтимоий, миллий ва бошқа сабабларга кўра қатағонга учраган ва реабилитация қилинган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Миллий Қирғизистон Республикаси архив фонди тўғрисида”ги қонунларга ўгартиришларни муҳокама қилди. Депутатлар амалдаги қонунга янги модда қўшишни таклиф қилмоқдалар. Унга кўра, Қирғизистонда 1961 йилгача амалда бўлган 1922 ва 1926 йиллардаги Жиноят Кодексининг айрим моддалари бўйича судланганлар…

Батафсил...

Президент Садир Жапаров Душанбега борди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Душанбега борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбарининг самолёти Душанбедаги халқаро аеропортига қўнган. Жапаровни Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода кутиб олган. Маълум қилинишича, амалий ташриф доирасида Жапаров Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан икки томонлама музокаралар ўтказган. Унда чегара масаласи ҳам…

Батафсил...

«Бутун Қирғизистон» фаоли “ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга чақиргани» учун бир йилга қамалди

Бишкекда суд “Бутун Қирғизистон” мухолифат партияси аъзоси Мирлан Ураимовга нисбатан ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга оммавий чақиргани учун озодликдан маҳрум этиш жазо чорасини тайинлади. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди. Bu ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизмати хабар берди. Суд матбуот хизматининг аниқлик киритишича, жазо белгиланишига Facebook постида Ўраимовнинг ёзган изоҳи сабаб бўлган. Фаолнинг ўзи Facebook тармоғида ҳеч нарса ёзмаганини,…

Батафсил...

Парламент такрорий сайловларида Кубаничбек Самаков ғалаба қозонгани айтилмоқда

Бишкекдаги Ленин сайлов округи бўйича Жўғўрқу Кенешга такрорий сайловлар якунланди, уларда Кубаничбек Самаков ғалаба қозонгани айтилмоқда. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда рўйхатга олинган 127 минг 239 нафар инсондан атиги 20 минг 169 нафари, яъни, сайловчиларнинг 15,85 фоизи сайловда иштирок этган. Сайлов ахборот тизими маълумотларига кўра, Кубаничбек Самаков энг кўп – 5 минг 273 (26,14%) овоз тўплаган. Кейинги ўринларда 3…

Батафсил...

Ақилбек Жапаров электр энергиясини тежашга чақирди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров фуқароларни куз-қиш мавсумида электр энергиясидан тежаб фойдаланишга чақирди. У ўз мурожаатини 9-сентабр куни Фейcбукдаги саҳифасида эълон қилди. “Ҳақиқатан ҳам бу йил қишда электр қуввати тақчил бўлади. Чунки сув ўтган йилгидан кам. Сув камишда давом этмоқда. Худо хоҳласа, қатор ГЭСларимиз қуриб битказилиши билан электр энергияси муаммоси ҳал бўлади. 30 йил сабр қилдик, яна 3 йил…

Батафсил...

Садир Жапаров учта вазирлик раҳбарини алмаштирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 сентябрь куни яна учта вазирликка янги раҳбарларни тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади (аввалроқ Таълим ва фан вазири ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди). Уларнинг барчаси вақтинчалик мақомга эга бўлиб, Жогорку Кенеш (республика парламенти) томонидан номзодликлари тасдиқланганидан кейин вазир бўлишлари мумкин. Рақамли ривожланиш вазирлигига Нурия Кутнаева раҳбарлик қилади. Илгари у Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш давлат агентлиги директори лавозимида ишлаган. Рақамли ривожланиш…

Батафсил...

Қирғизистонда президент маслаҳатчисидан 300 минг доллар товламоқчи бўлган собиқ амалдор қўлга олинди

Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш агентлигининг собиқ директори Дониёр Акматов товламачиликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Хабарда таъкидланишича, Акматов “қўлидаги гўёки компроматни ОАВда тарқатмаслик учун президент ёрдамчисидан 300 минг доллар талаб қилган”. Собиқ амалдор ЖК 208-моддаси («Товламачилик») билан қўзғатилган жиноят иши доирасида қўлга олинди. МХДҚ маълумотларига кўра, Акматов 6 сентябрь куни талаб…

Батафсил...

Қанибек Иманалиев Қирғизистон Таълим вазири лавозимидан озод этилди

Қанибек Иманалиев Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолади. Аниқлик киритилишича, Қанибек Иманалиев “топширилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун” деган ибора билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У бу лавозимга роппа-роса олти ой аввал — 2023-йилнинг 6-мартида тайинланган эди. Президент фармони билан Уланбек Усековга вазир вазифаси вақтинча юклатилди. У халқ таълими…

Батафсил...

Қирғиз парламентининг спикери шариф сифатида она исмига рухсат берган Конституциявий суд истеъфосини талаб қилди

Жўғорғу Кенеш спикери Нурланбек Шакиев болага она исмини шариф сифатида бериш мумкинлиги ҳақидаги Конституциявий суд қарори жамиятда “катта шов-шув” чиқарганини ва қирғизлар учун “катта зарба” бўлганини айтди. “Мамлакатимизда бундай қарор қабул қилиниши мумкин эмас эди. Фикримча, бу қарорни қабул қилган Конституциявий суд раиси ва судьялари зудлик билан истеъфога чиқиши лозим. Бу уят, миллатга хиёнат. Энди бу қарорни тузатиш учун мана…

Батафсил...

Адвокат депутат Мадумаровга нисбатан суд қарорини бекор қилишни талаб қилади

“Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахон Мадумаровни ҳибсга олишга асос бўлган туман судининг қарорини бекор қилиш учун Бишкек шаҳар судига апелляция шикояти берилади. Бу ҳақда Озодликка 3 сентябрь куни ҳуқуқшунос Гуляна Убалиева маълум қилди. “Бугунги кунда суд идораси ишламаяпти. Эртага апелляция шикояти берилади. Биз эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни сўрамаймиз, эҳтиёт чорасини бутунлай бекор қилишни сўраймиз”, — деди адвокат. “Бутун Қирғизистон”…

Батафсил...

Депутат Адахан Мадумаров тергов якунлангунича ҳибсда бўлади

Узоқ йиллардан сўнг энди парламентга келган депутат ватанга хоинликда айбланмоқда. Қирғизистон парламентидаги “Бутун Қирғизистон” фракцияси етакчиси, депутат Адахан Мадумаров 24 октабрга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақланади. Бундай қарорни 2-сентабр куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди чиқарган. Адахан Мадумаровнинг адвокати Гуляна Убалиева бир кун ичида Бишкек шаҳар судига апелляция шикоят аризасини беришини маълум қилди. Мадумаров шанба куни…

Батафсил...

Қирғизистон ТИВ вазири русларга оммавий фуқаролик берилаётганига изоҳ берди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев DW нашрига берган интервьюсида Қирғизистон Республикаси президентининг россияликларга Қирғизистон фуқаролигини бергани ҳақидаги масалага изоҳ берди. “Кўпчилик Қирғизистонга қайтмоқда. Булар Россияда бир муддат яшаган русийзабон фуқароларимиз. Аммо улар у ерда сафарбар қилинаётгани боис кўпчилик Қирғизистонга қайтиб келмоқда. Кўпчилик фуқароликка мурожаат қилди ва бу ерда биз рад эта олмаймиз”, деб жавоб берди вазир. Савол берган журналист…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўл қирғоғида яна 15 та панционатни ижарага бермоқчи

Инвесторлар Иссиқкўл соҳилидаги 15 та панционатни 49 йилга ижарага олишлари мумкин. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. У эски панционатларнинг фотосуратлари ва видеоларини эълон қилиб, айни пайтда давлат ва давлат органлари балансида қаровсиз 15 та объект борлигини таъкидлади. “Биз бу панционатларни 49 йилга ижарага берамиз. Маҳаллий бойларни, чет эллик инвесторларни ушбу объектларни олиб, 3,4,5 юлдузли меҳмонхоналар қуришга…

Батафсил...

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида электроэнергия таъминоти борасида келишувга эришди

Остонада 25-25 август кунлари  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув хўжалиги ва энергетика соҳаси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоғистон энергетика вазирлигининг матбуот хизмати. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, учрашувда томонлар куз-қиш мавсумида электроэнергия билан таъминлашни муҳокама қилган, қатор келишувларга эришган ҳамда таъминотнинг ҳажми ва шартларини белгилаб олган. Соҳа раҳбарлари шунингдек электроэнергияни соатбай ҳисоблаш механизмини жорий этиш имконини кўриб чиқишни, хўжалик…

Батафсил...

«Кампиробод иши»: 3 нафар айбланувчи уй қамоғига озод қилинди

«Кемпиробод иши» бўйича уч айбланувчи – Оқил Айтбоев, Эрлан Бекчоро ўғли ва Али Шабдан уй қамоғига озод этилди. Бу ҳақда адвокат Кантемир Турдалиев маълум қилди. Улар 2022 йил октябрь ойидан буён ҳибсда сақланаётган эди. 28 август куни Бишкек шаҳар судида эҳтиёт чорасини кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Иш бўйича қолган судланувчиларга нисбатан илгари танланган эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди. Аввалроқ бу…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистонга ён босдими – пансионатлар бўйича вазиятга Садир Жапаров ойдинлик киритди

Қирғизистон президенти Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг Ўзбекистонга берилиш сабабини ўзи изоҳлади. Садир Жапаров бунга Қирғизистоннинг халқаро суд қарори билан қўшни давлатга $40 миллион доллардан ортиқ пул тўлай олмагани сабаб бўлганини айтди. Расмий Бишкек 2016 йили Ўзбекистондан қайтариб олган пансионатларни яна Тошкент бошқарувига бераётгани Қирғизистонда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги Иссиқкўлдаги «Дилором», «Олтин қум», «Роҳат» ва «Бўстон» номли…

Батафсил...
1 … 20 21 22 23 24 … 51