Қирғизистондаги 96 болалар боғчаси ўз фаолиятини тиклаб, аввалги тартибда ишламоқда

Таълим ва фан вазирлиги мунтазам равишда мактабгача таълим дастурларининг ёритилишини назорат қилиб бормоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, 2020-йилнинг 26-октябрь ҳолатига кўра мамлакат бўйича 96 болалар боғчалари ўз фаолиятини тикладилар ва нормал фаолият кўрсатмоқдалар. Бу 6%ни ташкил қилмоқда.

 
Фаолият олиб бораётган боғчалар:

Жалолобод вилоятида – 10 муниципал болалар боғчаси

Ўш вилоятида 20 муниципал болалар боғчаси

Чуй вилоятида 25 хусусий болалар боғчаси

Бишкек шаҳрида – 39 та хусусий ва 2 та идоравий болалар боғчалари.

Болалар боғчалари фаолиятини янада жонлантириш мақсадида Вазирлик томонидан Ҳукуматнинг 2020-йилнинг 11-апрелидаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган вақтинчалик санитария-эпидемиология қоидалари ва стандартлари талабларига риоя қилиш бўйича ҳаракатлар алгоритмига мослаштиришни топширди, белгиланган тадбирлар туман/шаҳар таълим бериш  бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари томонидан вазифани бажаришга киришилди.

 Бундан ташқари,  Таълим ва фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, шунингдек  болаларни эрта ривожланиши  бўйича мутахассислар томонидан ва ЮНИСEФнинг техник ва молиявий қўллаб-қувватлаши билан «карантиндан кейин тожливирус тарқалишининг олдини олиш учун мактабгача таълимни қайта тиклаш бўйича қўлланма» ишлаб чиқилиб, мамлакат бўйлаб болалар боғчаларига етказиб берилди.

Шу билан бирга, COVID-19 эпидемиологик вазиятида болалар боғчаларининг ишлаши, санитария-эпидемиология қоидалари ва нормаларнинг талабларига риоя қилиш бўйича ҳар бир болалар боғчаси ўқитувчиси, тарбиячининг ёрдамчилари, соғлиқни сақлаш ходимлари, методистлар ва директорлар учун онлайн тренинглар ўтказди.

Ҳозирги вақтда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказининг рухсати билан мактабгача таълим муассасалари вазиятга қараб турли ёшдаги болалар учун гуруҳларда ишлашни давом эттириши мумкин:

– мактабгача таълим ташкилотлари уставида белгиланган тартибда анъанавий тарзда (3,10, 24 соат);

– ота-оналар билан келишув асосида қисқа муддатли (3 соатлик) гуруҳларни очиш;

– агар болалар сони жуда оз бўлса, «навбатчи» гуруҳларни фаоллаштириш.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ