Ўш мэри “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудуд аҳолиси билан учрашди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев 11 май куни “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Учрашувда шаҳар раҳбари маҳаллий аҳолининг муаммоларини жойида тинглаб, уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди.

Аҳоли ижтимоий, коммунал ва инфратузилма масалаларини кўтарди, йўллар, пиёдалар йўлаклари, тоза сув ва санитария ҳолати бўйича таклифлар билдирди.

Шаҳар мэри кўтарилган масалалар бўйича тегишли хизматлар раҳбарларига кўрсатмалар беришини ва уларнинг бажарилишини шахсан назорат қилишини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ