Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси зарарли ва оғир меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимларга эрта нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхатини янгилашни таклиф қилди ва лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.
Маълумотга кўра, 1996 йилдан бери амал қилиб келаётган эски рўйхатлар янги Меҳнат кодексига мувофиқ ўзгартирилади ва кенгайтирилади.
Натижада, баъзи ходимлар муддатидан олдин нафақага чиқиш имкониятига эга бўладилар.
Лойиҳада рўйхатга, хусусан, Токтогул ГЭСи ва Бишкек ИЭСидаги 66 та лавозимни киритиш таклиф қилинмоқда.
Меҳнат вазирлиги ушбу объектларда ишлайдиган ходимлар юқори шовқин, ҳарорат ўзгариши, намлик ва зарарли тутун каби оғир шароитларда ишлашини таъкидлайди.
Агар таклиф қабул қилинса, бундай шароитларда ишлайдиган ходимларнинг иш стажи махсус иш стажи сифатида ҳисобланиб, уларга муддатидан олдин нафақага чиқишга рухсат берилади.