Бугун Ўш шаҳрининг Кенг-Сой массивида 480 ўринли мактаб қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Шаҳар мэриясининг хабар беришича, маросимда шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Мактаб барча замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қурилади. Исиқлик ўтхонаси, ҳожатхона, баскетбол ва волейбол майдончаси, болалар майдончаси ва стадион ҳам мавжуд. Шунингдек видеокузатув, дам олиш зоналари ҳам киритилаган. Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, маҳаллий…
Батафсил...Kun: 26.11.2025
Ўш вилоятида милиция ходимлари 300 минг сом талаб қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинди
Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари M.Ж. А ва С.A.Ш. 300 минг сом пора олаётганда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Тергов маълум қилишича, Аравон вилоят милиция бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати рухсатнома тизими инспектори, милиция подполковниги M.Ж.А. Новқат тумани ички ишлар бўлими терговчиси, милиция майори С.A.Ш. билан биргаликда терговгача бўлган текширув бўйича ижобий қарор қабул…
Батафсил...Қирғизистон ҳарбий гувоҳномалар ва меҳнат дафтарчаларини рақамлаштирмоқда
Ҳарбий гувоҳномалар ва меҳнат дафтарчаларини рақамлаштиришнинг дастлабки натижалари Президент маъмурияти йиғилишида эшитилди. Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиевнинг сўзларига кўра, фуқаролар энди ўзларининг ҳарбий гувоҳномаларидан “Тундук” мобил иловаси орқали рақамли форматда фойдаланишлари мумкин. Бу сафарбарлик ресурсларини аниқроқ ҳисобга олиш ва назоратни кучайтириш имконини беради. Электрон меҳнат дафтарчасини “Тундук” иловаси орқали ҳам кўриш мумкин. Касималиев рақамли меҳнат дафтарчаси маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва хавфсизлигини…
Батафсил...Россия ва Қирғизистон президентлари иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштиришга келишиб олдилар
Россия ва Қирғизистон президентлари Владимир Путин ва Садир Жапаров 26 ноябрь куни Бишкекда музокаралар олиб боришди ва иттифоқчилик ва стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар. Бу ҳақда Kremlin.ru ва President.kg хабар берди. Путин 25 ноябрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи билан келди. Унга еттита вазир, Роспотребнадзор раҳбари, РФ Марказий банки раиси ва бошқа бир қанча расмийлар ва ишбилармонлардан иборат делегация…
Батафсил...Қозоғистон маданият вазири Сулаймон тоғидаги ғор музей мажмуасига ташриф буюрди
Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Ўшга ишчи ташрифи доирасида Сулаймон тоғдаги ғор музей мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди. Унга вазир ўринбосари Аскарали Мадаминов ва Қозоғистоннинг Ўшдаги бош консули Мухтар Карибай ҳамроҳлик қилди. Делегацияни музей бош директори Медербек Эсенгелдиев кутиб олиб, экспозиция заллари билан таништириб, Қозоғистондаги музейлар, жумладан, Танбали давлат…
Батафсил...Новқатда 15 ёшдаги ўсмир отдан йиқилиб, вафот этди
Новқатда 15 ёшдаги ўсмир отдан йиқилиб, вафот этди Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, 2010 йилда туғилган А.У. исмли ўсмир отдан йиқилиб, ҳалок бўлган. 103 хизмати орқали Новқат вилоят касалхонасига олиб келингани ҳақида Новқат туман ички ишлар бошқармасига хабар берилган. Ҳолат қайд этилиб, терговга қадар текширувлар бошланди. Марҳумнинг қариндошлари суд-тиббий экспертизадан ўтишдан ва шикоят…
Батафсил...Беларус, Қоғозистон ва Тожикистон президентлари Бишкекка келди
Бугун, 26 ноябрь куни Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Бишкекка келди. Президентларни Манас халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев кутиб олди. Аэропортда фахрий қоровул саф тортиб, қисқа концерт дастури намойиш этилди. Шундан сўнг уч давлат раҳбарларини Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Ала-Арча” давлат резиденциясида кутиб олиб, биргаликда этномаданий дастур томоша қилдилар.…
Батафсил...Милиция миллий валютани ҳақорат қилган чет эл фуқаросини қўлга олди
Бишкек милицияси ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлган видеодаги чет эл фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди. Видеода у Қирғизистон миллий валютасини намойишкорона йиртиб, жамоатчилик одоб-ахлоқи ва давлат рамзларини ҳақорат қилган. Текширув давомида 2002 йилда туғилган С.А. исмли фуқаро мамлакатда қонуний юришини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаётгани аниқланди. Ҳозирда унга нисбатан миграция қонунларини бузганлик учун чоралар кўрилди…
Батафсил...Ўшда янги ҳиёбон: ёзги саҳна, ўйин майдончаси ва ёруғлик
Ўшдаги Қурмонжон Дотҳо кўчасида янги «Сайран» деб номланган истироҳат боғи очилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Майдондаги ишлар тўлиқ якунланди, у саҳна, ўтиргичлар, ўйин майдончаси, йўлакчалар ва ёритиш билан жиҳозланган. Шунингдек, ҳудудда милиция бўлими ва ҳожатхона мавжуд. Шаҳар мэрияси илгари ҳудудда кафе ва дўконлар бўлганини, бу эса пиёдаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганини таъкидлади.
Батафсил...Грипп, COVID ва ЎРВИ. Қирғизистонда қайси вируслар мавжуд?
Қирғизистон Давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти ҳозирда мамлакатда қайси вируслар айланиб юрганини маълум қилди. Лаборатория текширувлари натижалари шуни кўрсатадики, қуйидагилар кезмоқда: А/H3N2 гриппи — 91,3%, Б гриппи — 3,8%, COVID-19 — 4,8%. Бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳам айланмоқда: риновирус — 28,9%, аденовирус — 24,4%, I–IV парагрипп — 20%, РС вирус — 6,7% ва бошқалар — 20%.
Батафсил...