Бишкек милицияси ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлган видеодаги чет эл фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди.
Видеода у Қирғизистон миллий валютасини намойишкорона йиртиб, жамоатчилик одоб-ахлоқи ва давлат рамзларини ҳақорат қилган.
Текширув давомида 2002 йилда туғилган С.А. исмли фуқаро мамлакатда қонуний юришини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаётгани аниқланди.
Ҳозирда унга нисбатан миграция қонунларини бузганлик учун чоралар кўрилди ва Қирғизистон ҳудудидан депортация қилиш ишлари бошланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари давлат рамзларини ҳақорат қилиш ва миграция қоидаларини бузишнинг ҳар қандай ҳаракати қонун билан жазоланиши ҳақида огоҳлантиради.