Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Ўшга ишчи ташрифи доирасида Сулаймон тоғдаги ғор музей мажмуасига ташриф буюрди.
Бу ҳақда Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди.
Унга вазир ўринбосари Аскарали Мадаминов ва Қозоғистоннинг Ўшдаги бош консули Мухтар Карибай ҳамроҳлик қилди.
Делегацияни музей бош директори Медербек Эсенгелдиев кутиб олиб, экспозиция заллари билан таништириб, Қозоғистондаги музейлар, жумладан, Танбали давлат музей қўриқхонаси билан олиб борилаётган ҳамкорлик ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва музей соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирлардан биридир.