Ўшда янги ҳиёбон: ёзги саҳна, ўйин майдончаси ва ёруғлик

Ўшдаги Қурмонжон Дотҳо кўчасида янги «Сайран» деб номланган истироҳат боғи очилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Майдондаги ишлар тўлиқ якунланди, у саҳна, ўтиргичлар, ўйин майдончаси, йўлакчалар ва ёритиш билан жиҳозланган.

Шунингдек, ҳудудда милиция бўлими ва ҳожатхона мавжуд.

Шаҳар мэрияси илгари ҳудудда кафе ва дўконлар бўлганини, бу эса пиёдаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ