Қирғизистон ҳарбий гувоҳномалар ва меҳнат дафтарчаларини рақамлаштирмоқда

Ҳарбий гувоҳномалар ва меҳнат дафтарчаларини рақамлаштиришнинг дастлабки натижалари Президент маъмурияти йиғилишида эшитилди.

Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиевнинг сўзларига кўра, фуқаролар энди ўзларининг ҳарбий гувоҳномаларидан “Тундук” мобил иловаси орқали рақамли форматда фойдаланишлари мумкин.

Бу сафарбарлик ресурсларини аниқроқ ҳисобга олиш ва назоратни кучайтириш имконини беради.

Электрон меҳнат дафтарчасини “Тундук” иловаси орқали ҳам кўриш мумкин. Касималиев рақамли меҳнат дафтарчаси маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва хавфсизлигини таъминлашини ва ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам муҳимлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ