Вазирлар Маҳкамаси «Ўзган давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш киритди. Тегишли қарорни раис Адилбек Касималиев имзолади. Ҳужжатга кўра, Ўзган музей-қўриқхонасига янги археологик мерос ёдгорликлари, жумладан: учта мақбара; минора; биринчи шаҳристон (Саид Бурҳониддин Қилич мақбараси); 3,5 гектарлик муҳофаза қилинадиган ҳудуд кўчирилмоқда. Бундан ташқари, 0,12 гектарлик майдонда қазиш ишлари олиб борилаётган археологик ёдгорлик — иккинчи шаҳристон (Н. Азнабакиев боғи) ҳам…
Батафсил...Kun: 04.11.2025
Ўшда №2 троллейбус йўналиши ўрнига №2 автобус йўналиши ишга тушди
Ўш шаҳридаги А. Навоий кўчасининг Қурмонжон Дотҳо – Алимбек Дотҳо кўчасигача бўлган қисмида йўлни кенгайтириш ишлари сабабли №2 троллейбус йўналиши вақтинча тўхтатилди. Унинг ўрнига №2 автобус йўналиши ишга тушди. Бу ҳақда муниципал автомобил ишхонаси билдирди. Унга кўра, автобуслар 4 ноябрдан бошлаб Автобекат-ЎшТУ йўналиши бўйлаб ҳаракат қилади.
Батафсил...Ўшда марказий стадион атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади
Ўш шаҳрида А. Суюмбаев номидаги марказий стадионнинг кириш қисми ва атрофи ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади. Шаҳар мэрияси маълумотларига кўра, стадион атрофида хусусий шахслар томонидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган, натижада тартибсиз қурилишлар олиб борилган. Ҳозирда ноқонуний иншоотлар бузиб ташланган, ҳудуд тозаланган ва асл ҳолатига қайтарилган. Ўш ҳудудий шаҳарсозлик ва архитектура бошқармаси стадион кириш қисмини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича эскиз лойиҳасини тайёрлади.
Батафсил...ЕХҲТ Қирғизистондаги сайловга 330 кузатувчи юборади
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Тинчтик Шайназаров Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеяси қисқа муддатли кузатув миссияси координатори Клод Хааген билан учрашди. Учрашувда Жогорку Кенеш депутатларини муддатидан олдин сайловга тайёрлаш ва халқаро кузатувчилар билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. МСК раисининг сўзларига кўра, ЕХҲТ Қирғизистондаги сайлов жараёнига 330 кузатувчи юборишни режалаштирмоқда. У шунингдек, масофавий овоз бериш ускуналари тўрт…
Батафсил...«Қора-Кече»га хусусий кўмир ташувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар қўйилди
«Қирғизкўмир» корхонаси томонидан ташкил этилган ижтимоий кўмир омборларида кўмир етишмаслиги кузатилмоқда. Бу ҳақда корхона хабар берди. Ҳисоботда таъкидланганидек, аҳолини арзон кўмир билан таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу муносабат билан, хусусий кўмир ташувчиларнинг “Қора-Кече” конига киришига вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бундай чора кўмир захираларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлдириш, бозор нархларини барқарорлаштириш ва кам таъминланган гуруҳларни ижтимоий нархларда кўмир…
Батафсил...1,5 миллион сом пора: Психиатрия маркази ходими билан терговчиси ҳибсга олинди
МХДҚ Республика Психиатрия ва наркология марказида Ички ишлар органлари ходимлари билан қўшма коррупция схемаси фош этилганини хабар қилди. Маълумот кўра, марказнинг эксперт – психологи A.Ч. Ш. ва Ленин тумани ИИБ тергов хизмати ўринбосари А.у.Ж. гумонланувчиларни «ақли заиф» деб ноқонуний равишда тан олиш орқали жиноий жавобгарликдан қутқарадиган коррупция схемасини яратган. Тергов шуни кўрсатдики, шу йилнинг январ ойида гиёҳванд моддалар савдосида гумон…
Батафсил...Олий маълумотга эга бўлмаган психологлар реклама қилиши тақиқланди
Президент Садир Жапаров «Реклама тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритди. Янги қонун фуқароларни ўқимаган ва профессионал бўлмаган одамлар томонидан кўрсатиладиган «психологик хизматлар»дан ҳимоя қилишга қаратилган. Энди «психологик хизматлар» тушунчаси қонун билан аниқ белгиланган. Бундай хизматларни фақат олий маълумотли ва махсус тайёргарликка эга амалиётчи психологлар кўрсатиши мумкин. Олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга психолог сифатида реклама қилиш ҳам тақиқланган. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий тармоқларда…
Батафсил...25 нафар ходимга эга ҳар бир ташкилот ногиронларга камида битта иш ўрни ажратиши шарт
Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги давлат ва муниципал муассасаларига ногиронлар учун иш ўринларини яратиш бўйича қонуний талабларга қатъий риоя қилишни эслатди. Меҳнат кодексининг 155-моддасига кўра, 25 ва ундан ортиқ ходимга эга ташкилотлар ногиронлар учун иш ўринлари сифатида ходимларнинг умумий сонининг камида 4 фоизини тақдим этишлари шарт. Бу иш ўринлари ярим кунлик иш билан ҳам таклиф қилиниши мумкин. Шунингдек,…
Батафсил...Садир Жапаров расмий ташриф билан Мисрга кетди
Бугун, 4 ноябр куни Президент Садир Жапаров Миср Араб Республикасига расмий ташриф билан Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан учиб кетди. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ташриф Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришганидан бери Африка қитъасига қилинган биринчи расмий давлат ташрифидир. Икки кунлик ташриф давомида Садир Жапаров ва Абдул Фаттоҳ ас-Сисий икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишади, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун…
Батафсил...Президент Энергетика вазирлигидан «чексиз тариф»ни дарҳол бекор қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Энергетика вазирлигининг жамоатчиликни электр энергияси учун «чексиз тариф»га ўтишга ундаш ташаббусини танқид қилди. Давлат раҳбари бу опцияни дарҳол бекор қилишни талаб қилди, деб хабар беради Economist.kg. Мамлакат раҳбарининг танқиди Энергетика вазири Таалайбек Ибраевга қаратилган бўлган. Жапаров ресурслар танқислиги шароитида «чексиз тариф»ни тақдим этиш амалиёти ноўрин экани ва бу ижтимоий кескинликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Президент қишда…
Батафсил...Ғилдираклари қишкига алмашмаган транспорт воситаларининг олис сафарга чиқишига рухсат берилмайди
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги транспорт воситалари “Сосновка” ва “Орол” назорат-ўтказиш пунктларида текширилишини маълум қилди. Қирғизгидромет 4-5 ноябрь кунлари об-ҳаво жуда совуқ бўлишини хабар қилди.
Батафсил...