Новқатда 15 ёшдаги ўсмир отдан йиқилиб, вафот этди
Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 2010 йилда туғилган А.У. исмли ўсмир отдан йиқилиб, ҳалок бўлган. 103 хизмати орқали Новқат вилоят касалхонасига олиб келингани ҳақида Новқат туман ички ишлар бошқармасига хабар берилган.
Ҳолат қайд этилиб, терговга қадар текширувлар бошланди.
Марҳумнинг қариндошлари суд-тиббий экспертизадан ўтишдан ва шикоят қилишдан бош тортдилар.