Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари M.Ж. А ва С.A.Ш. 300 минг сом пора олаётганда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълум қилишича, Аравон вилоят милиция бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати рухсатнома тизими инспектори, милиция подполковниги M.Ж.А. Новқат тумани ички ишлар бўлими терговчиси, милиция майори С.A.Ш. билан биргаликда терговгача бўлган текширув бўйича ижобий қарор қабул қилишга ваъда берган. Улар бунинг учун фуқародан 300 минг сом пора талаб қилишган.
Махсус хизматнинг хабар беришича, ҳибсга олиш пайтида гумондорлардан бири қаршилик кўрсатган ва пулнинг бир қисмини ҳожатхонага ташлашга уринган.
Ҳозирда жиноятнинг барча ҳолатлари аниқланмоқда ва ушбу схемага алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ҳибсга олинганлар МХДҚнинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган.