Садир Жапаров БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

Президент Садир Жапаров бугун, 17-май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Террорга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Учрашувда Қирғизистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.   Давлат раҳбари Ташкилотнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ролини қайд этиб, Қирғизистон низоларни тинч йўл билан ҳал этиш…

Батафсил...

“Крокус”даги терактда айбланганларнинг ҳибс муддати узайтирилди

“Крокус”даги террор хуружи 2024 йилнинг 22 март куни содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 144 киши қурбон бўлган. Одамларнинг бир қисмини ҳужумчилар отиб ташлаган, кўпчилик эса ёнғин чоғида ҳалок бўлган. Москванинг Басманний туман суди 16 май куни тергов илтимосномасига кўра “Крокус Сити Холл” концерт залидаги террор хуружига оид жиноят иши бўйича тўрт айбланувчининг ҳибс муддатини узайтирди,…

Батафсил...

Қирғизистонда кичик АЭС қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга ўн йил кетади

Қирғизистонда кичик атом электр станцияси (АЭС) қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга 10 йил талаб этилади. Бу ҳақда республика Энергетика вазири ўринбосари Таалайбек Байгазиев маълум қилди, дея хабар беради «Акчабар». «Бу тез амалга ошмайди. Бу узоқ жараён. Ҳозирда ўрганиш ва муҳокама қилиш жараёни давом этмоқда. Энг муҳим масалалардан бири Қирғизистондаги атом электр станциясида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлашдир», — дея тушунтирди Байгазиев республикада атом инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган семинарда. Бундан ташқари,…

Батафсил...

Хорижда 800 нафар қирғизистонлик тергов қилинмоқда

Терговдаги қирғизистонликларнинг аксарияти Россияда судланмоқда. Хориж тергов изоляторларида 788 нафар Қирғизистон фуқароси суд қарорини кутмоқда. Судланаётган қирғизистонликларнинг аксарияти (742 нафари) Россияга тўғри келади. Бу ҳақда 16 май куни парламент йиғилишида адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиков маълум қилди. Туркияда 13 нафар, Тожикистонда 9 нафар, Қозоғистон ва Италияда 5 нафардан, Венгрия ва Германияда 4 нафардан, Миср ва Саудия Арабистонида 2 нафардан, шунингдек,…

Батафсил...

Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ бекор қилинмоқда

2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Қирғизистонда уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга рухсат берилиши мумкин. Аввалги тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешга келиб тушди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати. 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини…

Батафсил...

Ўш аҳолиси ЙТҲга сабаб бўлаётган йўл қисми борасида чора кўришни талаб қилмоқда

Намойишчиларнинг айтишича, ушбу трасса қисмида йил бошидан тўртта ёш бола ўлган.  Ўш вилоятининг Жапалак қишлоғида 15 май куни маҳаллий аҳоли намойиш ўтказди. Улар кўплаб йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлаётган трасса қисми борасида қандайдир чора кўришни талаб қилмоқда. Аҳоли қишлоқдан ўтаётган Ўш-Новқат-Боткен трассасида светофор ўрнатишни сўраб ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилган, бироқ муаммо ҳалигача ҳал этилмаган. 13 май куни Howo…

Батафсил...

Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима оширилади

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. Қирғизистонда хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлиги учун жарима миқдори каррасига оширилиши мумкин. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. ИИВ таклифига кўра, Қирғизистонда истиқомат ҳужжатлари бўлмаса ёки муддати тугаган бўлса ҳамда истиқомат муддати ўтганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаганлик муддатига қараб қуйдагича жаримага тортилади: – бир ойгача…

Батафсил...

Ўшдаги «Исломбек» кафесининг биноси ноқонуний қурилган

Ўш шаҳрининг Ленин кўчасида жойлашган “Исломбек” кафеси биносини қуриш ва реконструкция қилиш учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар йўқ. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.   Маълумотларга кўра, режадан ташқари ўтказилган текшириш чоғида кафенинг жанубий томонидаги муниципал ер участкасида 4,0х10,0 метр ўлчамдаги ер участкаси ва унга олиб борувчи зинапоялар тегишли рухсатномаларсиз қурилганлиги аниқланган.   “Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан тегишли материаллар…

Батафсил...

Қирғизистонда тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин

Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилаётгани айтилмоқда. Қирғизистонга тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин. Бундай таклифни Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги берди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Вазирлик тухум импортини олти ой муддатга тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида…

Батафсил...

Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

Наманган вилоятида 13 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 километр шимоли-шарқда. Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида 2 баллга тенг…

Батафсил...

Махабат Тажибек қизининг қамоқда калтакланди дейилган сурати эълон қилинди

6 апрелда Болот Темиров тергов қамоғининг ходимлари турмуш ўртоғи ва у билан бирга ўтирган аёлларни калтаклаганини билдирган. Аммо Жазони ижро қилиш хизмати Тажибек қизининг калтаклангани ҳақидаги маълумотни инкор қилган. Муассаса охирги суратлар бўйича эса изоҳ бергани йўқ. Temirov Live’нинг ҳозирги ва аввалги 11 ходими жорий йилнинг 16 январида қўлга олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликка чақриш», икки нафари эса мазкур чақириқларни…

Батафсил...

Қирғизистонлик яна тўрт спортчи Париж Олимпиадасига йўлланма олди

Шу билан 13 қирғиз спортчиси Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бунга қадар курашчилар Ақжўл Махмудов, Жўламан Шаршенбеков, Бекзат Алмаз ўғли, Эрназар Акматалиев, Амантур Исмаилов, Айпери Медет қизи, Айсулуу Тинибекова ҳамда Мээрим Жуманазарова, шунингдек сузувчи Денис Петрашов лицензия олган эди.

Батафсил...

Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 34 минг сўмни ташкил қилди

Маълумотларга кўра, иш ҳақининг ошиши барча соҳаларда кузатилган. Статкомнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йилнинг тўрт ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 341,7 миллиард сомни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,4 фоизга кўп. Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг барча тармоқларида ижобий динамика кузатилгани, инфляция пасайгани ҳақида хабар берди. Истеъмол нархлари индекси 101,4 фоизни ташкил этиб 2,5 баробарга пасайди. 2022 йилда Қирғизистон…

Батафсил...

Ўшда аёлига зўравонлик кўрсатишда гумонланган 23 ёшли шубҳали қўлга олинди

Жабрланувчи милицияга мурожаат қилмаган. Бироқ бу воқеа камерага тушиб қолгани учун ички ишлар органларида «оилавий зўравонлик» сифатида рўйхатга олиниб, назоратга олинди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Новқат туманида яшовчи 23 ёшли фуқаро гумонланувчи сифатида ушланиб, 24 соатга ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, можаро ҳасаддан келиб чиққан. «Фуқаролик никоҳидаги фуқаронинг жабрланувчи рафиқаси ариза беришдан бош тортди ва видеони оммага тарқатганларга нисбатан чора…

Батафсил...

Қирғизистонда 5000 сўмлик янги банкнот муомалага киритилди

Миллий банк 10 майдан бошлаб муомалага киритилган 5000 сўмлик янги банкнот уч даражали ҳимоя элементини ўз ичига олганини билдирди. Янги банкнотнинг олд томонида аввалгидек актёр ва рассом Суймонкул Чокморовнинг портрети, орт томонида Ала-Тоо кинотеатрининг биноси акс эттирилган. Банкнотнинг ўлчами ўзгаришсиз қолдирилган.

Батафсил...

Жапаров ЕОИИнинг йиғинида миграция сиёсати масаласини кўтарди

Шу билан бирга президент миграция сиёсати мавзусини қўзғади. «ҚР учун меҳнаткашларнинг мобиллиги масаласи принципиал аҳамиятга эга, бу бўйича ЕОИИ бўйича келишув низомларини бузишга ёки ёмонлаштиришга йўл қўймасликка чақирамиз. Бизнинг иттифоқнинг имижига жиддий зарар етказишга йўл қўймаслигимиз керак. Фуқароларимизнинг ишончини мустаҳкамлаб, умумий меҳнат бозорини тузиш бўйича ишни давом эттириш керак», — деб билдирди Жапаров. 22 мартда Москванинг четидаги «Крокус»да теракт бўлиб,…

Батафсил...

Ҳуқуқ ҳимоячиси: Қамоқдаги фаол Аспеков даволанишга муҳтож

«Аспеков юрак ишемик касаллигига чалинган, коронар артерия бйпасс операциясидан кейин у доимий равишда дори-дармонларни қабул қилмоқда. Шифокорларнинг сўзларига кўра, агар у юрак билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, олти ой ичида унга стент қўйиш керак бўлади. 7 май куни юрак хуружига учраган ва ТИЗОга тез ёрдам чақирилган. Шифокорлар «беқарор стенокардия (инфарктгача бўлган ҳолат)» ташхисини қўйишди ва уни зудлик билан касалхонага ётқизиш…

Батафсил...

Айзада Қанатбекованинг ўлими: Суд Бишкек ШИИБнинг собиқ раҳбарини оқлади

«[Айзаданинг] онаси Матмусаевга, унинг жиноий масъулиятсизлиги учун, қиз куч билан ўғирланганини билса ҳам дарҳол “Қўлга олиш” режасини киргизмагани учун зўрға айб қўйдирган эди. Бугун эса судья уни у ундан қилиши керак бўлганига далиллар йўқ деб, оқлади», — деб билдирди адвокат. Айзада Канатбекова 2021 йилнинг 5-апрелида эрталабки соат 5 да ўғирлаган. Орадан икки кун ўтиб, Айзаданинг ва уни ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқолиб қолган россиялик сайёҳлар топилди

Алпинистларни икки кун давомида 20га яқин қутқарувчи Иссиқ-Ота ва Аламедин дараларида қидирган.  Қирғизистоннинг Аламедин дарасида адашиб ёқолиб қолган уч нафар россиялик сайёҳ топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. ФВВ маълум қилишича, сайёҳлар ҳали ҳам дарада, улар тез орада тоғдан туширилади. Сайёҳлардан ҳеч ким жабрланмаган. Россиялик альпинистлар алоқага чиқмаётганини 8 май куни “Спорт туризми федерацияси” жамғармаси…

Батафсил...

Қирғизистонда 39 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси яшайди

Қирғизистонда 39 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси қолган. Бу ҳақда Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди.   Улардан 3 нафар ногирон, 18 нафар иштирокчи, 8 нафар маҳкум ва 10 нафар блокадачиларга 7 минг сўм миқдорида пул компенсацияси ҳамда 10 минг сўм миқдорида умрбод стипендия тўланади.   Фахрийлар сони вилоятлар бўйича қуйидагича: Бишкек шаҳри – 22, Чуй…

Батафсил...
1 2 3 4 5