Қирғизистонда ёқолиб қолган россиялик сайёҳлар топилди

Алпинистларни икки кун давомида 20га яқин қутқарувчи Иссиқ-Ота ва Аламедин дараларида қидирган. 

Қирғизистоннинг Аламедин дарасида адашиб ёқолиб қолган уч нафар россиялик сайёҳ топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

ФВВ маълум қилишича, сайёҳлар ҳали ҳам дарада, улар тез орада тоғдан туширилади. Сайёҳлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Россиялик альпинистлар алоқага чиқмаётганини 8 май куни “Спорт туризми федерацияси” жамғармаси раҳбари Даутов ФВВга хабар берган. Алпинистларни икки кун давомида 20га яқин қутқарувчи Иссиқ-Ота ва Аламедин дараларида қидирган

Учинчи куни сайёҳларни ўзи Новосибирскдаги яқинларига алоқага чиққанида қутқарувчилар уларнинг тахминий локациясини аниқлашга муваффақ бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ