Ғазо секторидаги касалхонага уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлди

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазодаги касалхонага Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлганини хабар қилди.

ОАВ ёзишича, баптистлар касалхонаси «Ал Аҳли»га ракета тушиши натижасида 600 киши ўлган, 900 киши яраланган. BBC у ерда беморлардан ташқари юзлаб уйини йўқотган фаластинликлар бошпана топгани хақида ёзмоқда.

ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Ислом жиҳоди”ни айблади. Исроил разведкасига таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, жиҳодчилар мўлжални нотўғри олгани оқибатида, ракета касалхонага келиб тушган. Бу вақтда Исроил ҳудудига касалхонага яқин жойдан туриб зарбалар берилаётган эди.

Иордания Ғазодаги касалхонага ҳужумдан сўнг 18 октябрда АҚШ президенти Жо Байден иштирокида ўтадиган тўрт томонлама саммитни бекор қилди. Аввалроқ Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам саммитга боришдан бош тортган эди. The Times of Israel газетасининг ёзишича, Аббос бундай қарорни Ғазодаги касалхонага ракета отилгани ортидан қабул қилган.

Қатор давлатларда ҳужум муносабати билан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

БМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан Ўзбекистон ҳам Ғазо секторидаги Ал-Аҳли касалхонасига қилинган ҳужумни кескин қоралади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ