Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида «фаҳш суратларингни интернетга чиқараман» деб қўрқитиб, аёлдан пул талаб қилиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, гумондор 19 сентябрь куни Бозорқўрғон тумани ҳудудида жабрланувчидан 25 минг сом пул олаётган жойида қўлга олинди. Қўлга олинган вақтда у ўзининг «Хонда-Фит» русумидаги машинаси билан кетаётган эди. Қўлга олинган шахс — Жалолобод вилоятининг 36…
Батафсил...Oy: Sentabr 2023
Чуй: Собиқ эри томонидан шафқатсизларча пичоқланган аёлнинг аҳволи оғир
Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида собиқ эри шафқатсизларча пичоқлаган аёлнинг аҳволи ўртача оғир. Бу ҳақда 21 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди. Маълумотга кўра, жабрланувчи 21 сентябрь эрталаб Сўқулуқдаги умумий шифокорлик амалий марказидан Миллий госпиталга ётқизилди. Ҳозирда бемор жонлантириш бўлимидан юз жарроҳлиги бўлимига ўтказилиб, тиббиёт ходимларининг назоратида. Kaktus.media нашри куч стуруктураларига таяниб, жабрланувчи аёл бунгача собиқ эридан шикоят қилиб…
Батафсил...МСК: Ленин округи бўйича сайлов ғолиби деб Кубаничбек Самаков топилди
Марказий сайлов комиссияси 20 сентябрда Бишкекнинг Ленин бир мандатли округи бўйича Жогорку Кенеш депутатининг қайта сайлов натижасини чиқарди. МСК қарорига кўра, комиссия аъзолари қайта сайлов натижасини чиқариб, 5 минг 279 (26,17%) овоз олган номзод Кубаничбек Самаков ғолиб деб топилди. МСКнинг раиси Нуржан Шайлдабекова Марказий сайлов комиссиясининг қароридан норози бўлганлар уч кун ичида судга шикоят қилиб мурожаат қилса бўлишини таъкидлади. Бишкекнинг…
Батафсил...Қирғизистонда кескин ошиб кетган нархларни барқарорлаштириш мақсадида ун таннархида сотилмоқда
Ун бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ун ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда ярмаркалар ўтказмоқда. Унда ун таннархида сотилмоқда, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Вазирлик хабарига кўра, ярмаркалар Бишкекнинг тўртта йирик бозорида ўтказилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Исхоқ Анарбековнинг айтишича, Қирғизистонда “ун етарли миқдорда мавжуд, ортиқча хавотирга ўрин йўқ”. Вазирлик баёнотида қозоқ унининг нархи ошиши истеъмолчилар маҳаллий унни кўпроқ…
Батафсил...МТРК Рустам Жапаровнинг сармоя жалб қилишга қарши бўлган «бирорта ҳам одамни топа олгани йўқ»
Миллий телерадио корпорацияси 18 сентябрда видеосюжет чиқарди. Унда давлат каналининг журналистлари қирғизистонликлардан президентнинг ўғли Рустамнинг ўлкадаги йирик инвестициявий лойиҳаларга қатнашиши бўйича фикрини сўрашган. Давлат телеканали сўровга олганларнинг бари бунга «яхши фикрда эканини» айтиб, Рустам Жапаровни қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга солиштириш «тўғри эмас» дейишган. Рустам Жапаров — азамат, у Максим эмас Видеода республика бўйича 20га яқин фуқаронинг фикри…
Батафсил...Айпери Медет қизи Жаҳон чемпионатида финалга чиқиб, Париж Олимпиадасига йўлланма олди
Қирғизистонлик спортчи Айпери Медет қизи Сербияда ўтаётган кураш бўйича Жаҳон чемпионатида финалга чиқди. Медет қизи 76 кг оғирликда куч синашиб, финалга мусобақасининг 1/16 чиқди. У руминиялик, беларусиялик ва канадалик рақибларини енгиб, ярим финалда колумбиялик Татьяна Рентерионининг курагини ерга теккизиб, ғолиб бўлди. 20 сентябрда финалда қирғиз спортчиси жаҳон чемпиони номини олиш учун япониялик Юка Кагами билан гиламга тушади. Рrosports.kg портали билдиришича,…
Батафсил...Ўшда 1-синф ўқувчисини машина уриб кетди ва у касалхонада вафот этди
Ўш шаҳрида 1-синф ўқувчисини машина уриб кетиб, бола касалхонада вафот этди. Бу ҳақда 20 сентябрда «Клооп»га шаҳарнинг патрул хизмати билдирди. Маълумотга кўра, воқеа 19 сентябрь соат 11:40да Абсамат Масалиев кўчасида бўлган. Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган ўқувчини Mercedes-Benz русумидаги машинанинг 31 ёшли ҳайдовчиси уриб кетган. Ўқувчини касалхонага олиб боришган, аммо вафот этган. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.
Батафсил...Ҳукумат Қозоғистон унига нархнинг ўсиши мавсум билан боғлиқ эканини билдирди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бақит Торобаев 19 сентябрда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғин ўтказди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси билдирди. Вазирлар Маҳкамасининг маълумотига кўра, Торобаев давлат органлари, нефтетрейдерлар ва ун чиқарувчи ассоциацияларнинг етакчилари билан учрашиб, қозоқ унининг нархи қимматлашини, шунингдек қимматлаши мумкин бўлган ёқилғи моддаси масаласини муҳокама қилган. Торобаев йиғинда Қирғизистонда буғдой танқислиги йўқлигини, Қозоғистондан келган уннинг нархи қимматламай тушганини билдирди.…
Батафсил...ЖК Мадумаровнинг қўлга олинишини қонунийлигини текшириш бўйича комиссия туза олмади
Жогорку Кенешнинг 20 сентябрдаги йиғилишида депутатлар, «Бутун Киргизстан» мухолифат фракциясининг лидери Адахан Мадумаровнинг қўлга олиниши қонунийлигини текшириш бўйича комиссия туза олишмади. Йиғилишда Мадумаровнинг партиядоши Гуля Кожокулова сўзга чиқиб, кўп ҳолларда, депутатлар қамалганда, комиссиялар тузиб келинишини таъкидлаб, ҳамкасбларини бу масалани қўллаб-қувватлашга чақирди. Дастлаб комиссия таркибига 6 киши кирган: Жанар Акаев («Альянс» фракцияси), Султанбай Айжигитов («Ийман Нуру»), Шараптакан Мажитова («Интимак»), Жалолидин Нурбаев…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Нью-Йоркда яна учрашди
Бу Раҳмон ва Жапаровнинг охирги ўн кунда иккинчи учрашувидир. Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси ҳошиясида алоҳида учрашиб, чегара масалаларини муҳокама қилди. Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров ўртасидаги учрашув Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг Душанбенинг норозилигига сабаб бўлган шов-шувли баёнотидан кейин бўлиб ўтди. Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат раҳбарлари “қирғиз-тожик ҳамкорлигининг устувор йўналишлари…
Батафсил...Россия Қирғизистон ва Тожикистонни кескин баёнотлардан тийилишга чақирмоқда
Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Бишкек ва Душанбе ўртасида чегаравий муаммолар билан боғлиқ мунозара шиддати ошиб кетаётганидан» хавотирда эканлигини билдирди. Россия ТИВ баёнотида ҳар икки давлат ҳам Россиянинг стратегик ҳамкорлари ва иттифоқчилари эканлиги, РФ «Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш мақсадида КХШТга аъзо давлатлар ўртасида низоларни олдини олишдан манфаатдор эканлиги” таъкидланган. «Постсовет ҳудудидаги қуролли можаролардан, биринчи навбатда, ўз ғаразли мақсадларини кўзлаётган «коллектив…
Батафсил...Ереванда намойишчилар ҳукуматдан Тоғли Қорабоғдаги вазиятга аралашишни талаб қилмоқда
Озарбайжон армияси тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида ҳарбий амалиёт ўтказилишини эълон қилгандан сўнг, Ереван марказига норозилар йиғила бошлаган. Улар Арманистон Тоғли Қорабоғдаги вазиятга аралашиши лозимлигини айтиб, ҳукумат истеъфосини талаб қила бошлаганлар. Намойишчиларнинг яна бир гуруҳи Россия элчихонаси олдида митинг ўтказди. Намойишчилар Россия тинчликпарвар кучларидан вазиятга аралашишни ва маҳаллий арман аҳолисини ҳимоя қилишни талаб қилмоқда. Аввалроқ Россия Давлат думаси мудофаа…
Батафсил...Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолиб кетган аёлни қутқарди
Жанубий Кореяда 40 ёшли ўзбекистонлик эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 69 ёшли кореялик аёлни ёнғиндан қутқарди. Бу ҳақда Тҳе Кореан Herald хабар берди. Жанубий Кёнсан провинцияси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, кекса эр-хотин томонидан бошқариладиган тамаддихонада соат 18:44 атрофида ёнғин келиб чиққан. Портлаш овози, ойналар синиши ва алангани кўрган одамлардан бири ёнғин-қутқарув рақамига қўнғироқ қилган. Ёнғин тезда ва кутилмаганда…
Батафсил...«Манас» аэропортининг янги самолётлари «Асман Эйрлайнс» авиакомпаниясига берилади
«Манас» халқаро аэропорти июнь ойининг охирида «Асман Эйрлайнс» шўъба авиакомпаниясини ташкил қилган. Аэропорт раҳбари Манасбек Самидиновнинг айтишича, янги тузилган компанияга 6 млн долларни ташкил қилган яқинда олинган Dash-8-400 номли икки Канаданинг самолётлари ўтказиб берилади. Улар Қирғизистонга 2024 йили олиб келинади. Шунингдек, у авиакомпания келаси йили яна икки самолётни сотиб олишини билдирди. Самидиновнинг билдиришича, «Асман Эйрлайнс» дастлаб ички рейсларга хизмат кўрсатади.…
Батафсил...Ташиев қирғиз-тожик чегарасида қуролли жанжалда жароҳатланган чегарачига уй топширди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда жароҳатланган чегарачига уйнинг калитини топширди. Бу ҳақда 19 сентябрда махсус хизматдан хабар беришди. Маълумотга кўра, қуролли жанжалда жабрланган Дастан Шариповга Бишкек шаҳридан уч хонали уй берилди. Ташиев чегарачининг ота-онасига миннатдорчилик билдириб, Шарипов ёш авлодга ўрнак эканини таъкидлади. Унинг айтишича, давлат ҳарбий ҳаракатларга қатнашган қаҳрамонларнинг меҳнатини ҳеч қачон унутмайди. Дастан…
Батафсил...Ўшда Жаҳон банки ҳисобидан марказий майдонга 8,5 млн сомга фаввора қурилмоқда
Ўш шаҳрининг марказий майдонига жаҳон банкининг моддий ёрдами билан 8,5 млн сомга фаввора қурилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 19 сентябрда шаҳар мэрияси билдирди. Маълумотга кўра, мазкур лойиҳа Ўш шаҳар мэрияси ва АРИС ташкилоти билан биргаликда шаҳар инфраструктурасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган «Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш» лойиҳаси борасидаги беш лойиҳадан бири бўлиб ҳисобланади. Лойиҳада шаҳар турғунларининг дам олиши учун мўлжалланган фавворанинг атрофига ўриндиқлар…
Батафсил...Иқлим ўзгариши камбағаллик, миграция ва тенгсизликни тезлаштиради — Жапаров БМТнинг сессиясида
Президент Садир Жапаров 18 сентябрда БМТ бош ассамблеясининг 78-сессиясини доимий ривожлантириш мақсадлари (ТОМ) бўйича Саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди. Жапаров ўз сўзида Қирғизистон иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига дучор бўлаётганини билдирди. Президент келтирган мисолга кўра, сўнгги 20 йил ичида ўртача ҳароратнинг ортиш темпи дунёнинг ўртача кўрсаткичидан ошди, дунёдаги энг кўп чиқиндиларнинг сценарийи бўйича давлатнинг кўрсаткичлари минтақадаги энг…
Батафсил...Қирғизистон ВИЧнинг олдини олиш учун ажратилган 30 млн долларга яқин грантдан маҳрум бўлиши мумкин
Қирғизистон Глобал фонднинг ОИТС, сил ва малярия билан курашиш учун 27,8 млн долларлик грантидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳамкор тармоқ» («Партнерская сеть») ассоциациясининг ижрочи директори Айбар Султангазиев фейсбук саҳифасига ёзди. Унинг айтишича, бунга 2024-2026 йиллардаги давлатларнинг маълумотларини кўриб чиқиш бўйича Глобал фонднинг Женевада ўтган йиғинига Қирғизистоннинг давлат тузимлари вакиллари бормагани сабаб бўлди. «Фонднинг минтақадаги менеджери Димитру Латичевский Қирғизистоннинг давлат…
Батафсил...Тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди (видео)
18 сентябрь куни Фарғона шаҳрида болали аёлни тепиб машинага ўтқазган ППХ ходими ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, буни ортидан видеодаги ходим ишдан олинди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, аёлга нисбатан қўпол муносабатда бўлган ППХ ходими ишдан бўшатилди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган…
Батафсил...Қирғиз фаоли Эмил Бекиевга нисбатан ҳукм ўз кучида қолди – у олти йилга қамалди
7 сентябрь куни Бишкек шаҳар суди фаол Эмил Бекиевнинг шикоятини кўриб чиқди. Қарор тафсилотлари расмий порталда эълон қилинган. Бишкек шаҳар суди шу йилнинг июнь ойида Первомайск туман суди Эмил Бакиевни олти йилга озодликдан маҳрум қилган ҳукмини кучда қолдирди. Бекиевнинг ўзи айбига иқрор бўлмаган ва интернетда эълон қилинган видеоларда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва ҳокимиятни эгаллашга чақирганини рад этган. Блогер Эмил Бекиев…
Батафсил...