Қирғизистоннинг “Элкарт” миллий тўлов картаси Россияда келаси йилдан ишга тушиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди. ТАСС нашрнинг ёзишича, айни пайтда бу борада қизғин ишлар бошланган. Эслатиб ўтамиз, “Элкарт” Қирғизистонда энг кенг тарқалган тўлов картаси ҳисобланади. 2022 йил учун расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикасида банк карталари сони 4,3…
Батафсил...Oy: Iyun 2023
Қирғизистонда инсулин ишлаб чиқарувчи завод қурилади
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва “BIOPHARMAX BV” компанияси ўртасида “Ҳаёт фанлари саноат парки” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги хабар берди. Ҳужжат фармацевтика мажмуасини, шу жумладан, Евросиё иқтисодий иттифоқининг ишлаб чиқариш амалиёти қоидалари талабларига жавоб берадиган инсулин ва бошқа дори воситалари ишлаб чиқарувчи заводни қуришни назарда тутади. Бундан ташқари, лабораториялар, ўқув маркази…
Батафсил...Бишкек шаҳар суди мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг хотинини ҳибсда қолдирди
14 июнь куни Бишкек шаҳар суди қамоқдаги мухолифатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси Салқинай Алимбаевани икки ойга ҳибсга олиш ҳақидаги туман судининг қарорини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. 26 май куни Бишкекнинг Первомайский туман суди мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси Салқинай Алимбаевани икки ойга ҳибсга олди. 25 май куни Салқинай Алимбаева Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов…
Батафсил...Қирғизистон арзон уй-жой қурилиши учун 100 миллион доллар кредит олади
12 июнь куни Қирғизистоннинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитасида “Қирғизистон ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида “Қирғизистонда уй-жой қурилишини молиялаштириш” лойиҳаси бўйича кредит битимини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда Иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Чоро Сейитов тақдим этди. Унинг қайд этишича, Саудия тараққиёт жамғармаси амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли давр ва йиллик…
Батафсил...Cуд муқаддам судланган журналист Зулпуқар Сапановни оқлади
Бишкекнинг Первомайский туман суди мустақил журналист Зулпукар Сапановни жиноят таркиби йўқлиги учун оқлади. Унинг адвокати Акмат Алагушевнинг айтишича, бундай қарор май ойида қабул қилинган. Адвокатга кўра, ўтган йили Қирғизистон Республикаси Олий суди туман ва шаҳар судлари томонидан Зулпуқар Сапановга нисбатан чиқарилган ҳукмларни бекор қилиб, ишни назоратга жўнатган. 2017 йилда Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Зулпукар Сапановни 299-модданинг 1-қисмида (“Миллий (миллатлараро),…
Батафсил...Марат Имонқулов: Қирғизистон Тожикистонга чегара муаммосини ҳал қилиш бўйича ўз қарашларини билдирди
Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқуловнинг айтишича, президент Садир Жапаров яқинда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан бўлган учрашувда қирғиз томонининг чегара муаммосини ҳал қилиш таклифини билдирган. Мулозим бу ҳақда 14 июнь куни Биринчи радиога берган интервьюсида маълум қилди, бироқ таклиф ҳақида аниқ маҳдумот бермади. Айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари умумий чегарани делимитация ва демаркация қилиш…
Батафсил...Россия Қирғизистонга МДҲда қидирилаётган 85 минг кишига оид маълумотларни тақдим этди
Қирғизистонда жорий йилнинг 2 июнидан МДҲ мамлакатларида қидирувда бўлган шахслар юзини таниш тизими ишга туширилди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур тизим учун қидирувда бўлган 85 мингдан зиёд шахс бўйича маълумотни тақдим этган, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлиги маълумотига таянган ҳолда. Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган 10 кун ичида юз таниш функциясига эга бўлган кузатув камералари ёрдамида қидирувда…
Батафсил...“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб синов поезди йўлга тушди
Хитойнинг Zhejiang Union of Railway Logistics ширкати, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қирғиз темир йўли” миллий компанияси” давлат корхонаси ҳамкорлигида 9 июнь куни Ланджоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди йўлга тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумот тарқатди. Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, илк синов поезди ҳаракатига “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни…
Батафсил...Бишкекда қўлга олинган россиялик икки фаол Қирғизистондан бошпана сўради
Бишкекда қўлга олинган россиялик икки фаол- Алёна Крилова ва Лев Скорякин Қирғизистон ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилди. Уларнинг бу борадаги аризаси Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигига 12 июнда расман топширилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига фаолларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган «Адилет» юридик клиникаси ходими Марат Қидиров маълум қилди. Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги уларнинг аризасини ўрганиб чиқиб, бошпана бериш…
Батафсил...Қирғизистоннинг янги Ҳарбий доктринасига “ташқи тажовуз” тушунчасини киритиш таклиф этилди
Бундай ташаббус билан мамлакат Хавфсизлик кенгашининг 13 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев маълум қилди. “Биз [ТИВда] бу доктринани синчиклаб ўрганиб чиқдик ва унга “тажовуз” ёки “ташқи тажовуз” тушунчаларини киритиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки 2021 ва 2022 йилларда нима бўлганини эслагансиз керак. Шунинг учун бизнинг агрессияга қарши ҳаракатларимиз ушбу доктринага киритилиши керак”, — деди…
Батафсил...Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Татьяна Каримовани судга берди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судида собиқ президент Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг Ўзбекистон собиқ биринчи хоними Татьяна Каримовага нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилади. Тошкент шаҳар суди расмий сайтида жойлаштирилган Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан 26 июнь куни кўриб чиқиладиган ишлар рўйхатида қайд этилишича, Пётр Каримов ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо ортидан даъво аризаси киритган. Пётр…
Батафсил...Бишкекда бир оиланинг ўлдирилиши бўйича шов-шувли иш судга топширилди
Бир оила – она ва унинг икки вояга этмаган фарзандини ўлдириш бўйича иш судга топширилди. Бу ҳақдаги маълумотни 12 июнь куни Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати тасдиқлади. Қайд этилишича, ишни Октябрь туман суди кўриб чиқади. 17 февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-микрорайонида уч марта қотиллик қайд этилди. Полиция хонадон эгаси ва унинг икки вояга етмаган фарзандининг жасадларини зўравонлик ўлим белгилари билан…
Батафсил...Россиялик фаол Алена Крилова Қирғизистонда ҳибсга олинди
Қирғизистонда россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова қўлга олинди. Sota хабарига кўра, Крилова 4 июнь куни Бишкекда қўлга олинган, бироқ бу ҳақда эндигина маълум қилинган. Крилова “Инсон ҳуқуқлари учун” Россия ҳаракатининг собиқ матбуот котиби. У Россия ҳукумати томонидан экстремистик деб тан олинган “Сўл қаршилик” ҳаракатида қатнашган. Россияда Крилова ва ҳаракатнинг яна беш нафар аъзосига қарши экстремистик жамият яратиш бўйича жиноий иш…
Батафсил...Қирғизистонда Путинга ва урушга қарши чиққан гуруҳнинг концерти бекор қилинди
Бишкекда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россиянинг “Порнофильми” панк гуруҳи концерти ўтказилишига йўл қўймади. Бу ҳақда гуруҳнинг расмий интаграм саҳифасида маълум қилинди. Гуруҳ президент Владимир Путин сиёсатига ва Украина урушига норозилик билдириб келаётганди. Концерт 10 июнь куни Бишкекдаги клублардан бирида ўтказилиши лозим эди. “Порнофильми” гуруҳининг билдиришича, клубга «ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келиб таҳдид қилган». Гуруҳ концерт ўтказиш учун бошқа майдонча топа олмаган. «Бишкекдаги…
Батафсил...Қирғизистонда собиқ президент Бакиев яна сиртдан 10 йилга қамалди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев Қумтор олтин кони билан боғлиқ коррупция иши юзасидан яна сиртдан ўн йилга қамалди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар беришича, Бакиевга нисбатан суд ҳукми 1 март куни чиқарилган, бироқ бу ҳақда фақат 9 июнда маълум қилинган. Бундан аввал 2016 йилнинг 29 июлида Олий суд ҳукми билан Бакиев қатор жиноят ишлари юзасидан сиртдан судланган ва умумий ҳисобда…
Батафсил...Қирғизистон «яқин келажакда» миллий валютани мамлакат ичида босиб чиқаради
Яқин келажакда Қирғизистон ўз миллий валюта банкнотларини республика ҳудудида босиб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Садир Жапаров 9 июнь куни балиқ етиштирилишининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирданоқ Қирғизистон Республикасида миллий валютани чоп этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда, зарур жиҳозлар харид қилинган. “Биз уни албатта ишга туширамиз”, деб ишонтирди Президент.…
Батафсил...Қирғизистонда «ҳокимиятни эгаллашда» гумон қилиниб ҳибсга олинганлар изоляторга жойлаштирилди
Пойтахтнинг Первомайский туман суди 7 июнь куни «ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштириш»да гумон қилиниб, ҳибсга олинганларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаганини хабар қилди. Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчиларининг сўровига кўра, 4 нафар гумонланувчи 21 июнга қадар МХДҚ тергов изоляторига ўтказилган. Улар орасида “Элдик Кенгаш” партияси раиси Роза Нурматова ва “Чек ара” (“Чегара”) жамоат бирлашмаси аъзоси Гулжигит Исоқовлар…
Батафсил...Санкт-Петербургда тожик ва қирғиз мигрантлар ўртасидаги муштлашув ортидан 380 киши қўлга олинди
Санкт-Петербургдаги “Лахта-Центр” қурилиш майдони ҳудудида тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида рўй берган оммавий муштлашув ортидан 380 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Муштлашув нима сабабдан юзага келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. ВЧК-ОГПУ сайти ўз Telegram-каналида оммавий муштлашув 3 июнь оқшомида “Лахта-Центр” ҳудудидаги ошхонада бошлангани, кейин эса кўчада давом этгани ҳақида ёзган. Мигрантлар томонидан Озодликнинг тожик хизматига йўлланган видеода муштлашув чоғида фақат муштумлар эмас,…
Батафсил...Қирғизистонлик тадбиркор Қозоғистонда ҳибсга олинди
Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) полиция Қирғизистон фуқароси, Олтин Ўрда бозори директори ўринбосари Эрмек Маркабоевни қўлга олди. Бу ҳақда 6 июнь куни Қирғизистон Республикасининг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрмек Маркабаевнинг қўлга олиниши 2 июнь куни бўлиб ўтган ва бу ҳақда консулликка дарҳол хабар қилинган. Бир кун аввал суд Маркабоевни икки ойга ҳибсда сақлашга қарор қилди. Қозоғистон…
Батафсил...МХДҚ давлат тўнтариши уюштиришда гумонланиб қўлга олинганлар тўғрисида маълумот берди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) “давлатни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганлик”да гумонланаётган бир неча шахс қўлга олинганини билдирди. Расмий маълумотда таъкидланишича, ўнлаб одам жиддий қаршилик акцияларини уюштиришга тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати маълум қилди. МХДҚ билдирувида бу қаршиликнинг асосий уюштирувчиси сифатида “Элдик кенеш” (“Халқ кенгаши”) партиясининг раиси тилга олинади. “Суд санкциясига асосан йиғилган аудио-видео материаллар асосида…
Батафсил...