Россия Қирғизистоннинг “Элкарт” миллий тўлов картасини ишга туширишни режалаштирмоқда

Қирғизистоннинг “Элкарт” миллий тўлов картаси Россияда келаси йилдан ишга тушиши мумкин.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди.

ТАСС нашрнинг ёзишича, айни пайтда бу борада қизғин ишлар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, “Элкарт” Қирғизистонда энг кенг тарқалган тўлов картаси ҳисобланади. 2022 йил учун расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикасида банк карталари сони 4,3 миллион донадан ошди, улардан 60 фоизи “Элкарт”, 40 фоизи эса “Visa” тўлов тизимининг карталаридир.

Ўтган йили Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши муносабати билан Россия Федерациясининг кўплаб банклари халқаро санкциялар остида қолди, бунинг натижасида Қирғизистондаги кўплаб банклари Россиянинг “Мир” тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ