СOVID-19: 9-июлда тўрт ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 116 тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 4 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди.

Вафот этган беморлар:

Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 77  ёшдаги  эркак киши;

Жайил ҳудудий шифохонасида 2 нафар фуқаро 55 ёшдаги эркак киши ва 62 ёшдаги  аёл;

Қизилқия ҳудудий шифохонасида 68 ёшдаги эркак киши;

Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 116 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ