Арслонбобнинг машҳур турбазаси карантинга олиниб ёпилди

Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб ҳудудида жойлашган «Арслонбоб турбазаси» дам олиш маскани туман штабининг қарори билан ёпилди. Бу ҳақда Арслонбоб овул ҳукумати бошлиғининг ўринбосари Барпи Қипчақов маълум қилди:

«Мамлакат ҳудудида тез тарқалаётган пандемия туфайли 9-июлдан бошлаб 350 ўринли дам олиш масканини бир хафтага ёпиш тўғрисида буйруқ олди. Шунингдек 500 ўринли пансионат, уч нафар болалар лагери жорий йилдаги мавсумда очилмади. Вазиятга қараб, карантин муддати узайиши мумкин. Аммо ҳусусий меҳмон кутиш уйларига чеклов жорий қила олмадик. Сайёҳлик ҳудудида тожливирус юқтириб олганлар қайд қилинмаган», – деди Қипчақов.

Ёнғоқли ўрмонзорлар ўраб олган, табиат манзараларига гўзаллиги билан машҳур бўлган Арслонбобда уч дам олиш маскани, уч болалар лагери жойлашган, 100 га яқин ҳусусий уйлар ҳам сайёҳларга хизмат кўрсатади. Маълумотларга кўра, жорий йилда 100 минг атрофидаги сайёҳ ушбу манзарали қишлоқда ҳордиқ чиқариб кетган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ