Туркманистонда расмийлар қарори билан диний объектларнинг барчаси ёпилди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги мамлакат Дин ишлари кенгашидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди. Кенгаш вакилига кўра, “масжидлар, черковлар ва қадамжолар юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши профилактик чора сифатида ёпилган”. Манба диний муассасалар қачонгача ишламаслигига ойдинлик киритган эмас. У масжид минораларидан аввалгидек азон товуши янграйвериши, бироқ эндиликда бу фақат намоз вақти ҳақидаги эслатма…
Батафсил...Oy: Iyul 2020
Чубақ ҳожига “Қирғизистон қаҳрамони” унвонини бериш таклиф қилинмоқда
Қирғизистон Мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, Диний уламо Чубақ ҳожи Жалиловга “Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи билан Фейсбук фойдаланувчиси Исхак Эгемназаров ёзиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни қўллаш учун жамоатчиликка маълумот қолдирган. “”Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” номини бериш, миллатимизнинг (тирикларнинг) муқаддас бурчи…! Қани юртим, биргаликда ташаббусни қўллайлик! Халқ қаҳрамони бўлиш учун фақат одам бу дунёни тарк этиши керакми деб…
Батафсил...Қирғизистонда давлат мулкини ижарага олиш ҳаққи вақтинчалик тўхтатилди
Қирғизистонда давлат мулкини ижарага олиш ҳаққи вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш жамғармасининг раиси Жилдизбек Исакулов маълум қилди. Унга кўра, ушбу чоралар карантин туфайли объектлар ёпилгани учун ижара ҳаққи тўланмайди ва ўз ўрнига келтириш учун бир ой давом этади. Тўловлардан озод қилиш учун, ижарага олган тадбиркорлар мулк эгаси билан бирга далолатнома тузиб, уни Давлат мулки жамғармасига топшириши зарур.
Батафсил...Зотилжамдан вафот этганлар сони ўтган йилга нисбатан деярли бир хил бўлмоқда
2019-йили зотилжамдан 626 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига таяниб маълум қилди. Жорий, 2020-йилнинг 14-июлига кўра 497 киши зотилжамда вафот этган. Бу 2019-йил кўрсатгичининг 79 фоизини ташкил қилади. Миллий статистика қўмитаси 2020-йилнинг январь-май ойларида зотилжам туфайли 230 киши вафот этган, аниқроғи нафас олиш органлари касалликларидан вафот этганларнинг 31 фоизини ташкил қилганини таъкидлайди.…
Батафсил...Қирғизистонда яна 521 киши тожливирусга чалинди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 521та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 96 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 12498 тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 75 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3735тани ташкил этади. 16 июль холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган…
Батафсил...Аравоннинг Тўлўйкўн овулида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди
Аравон туманига қарашли Манғит овул ҳудуди Тўлўйкўн овулининг кириш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. «Милицияга Тўлўйкўн овулининг Ўш шаҳри томонига киравериш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишгани ҳақида маълумот келиб тушган. Сулаймон-Тоғ милиция бўлимининг ҳодимлари воқеа жойига борган вақтида тош отган шахслар қочишга улгурган. Ҳозирда уларнинг шахси ва кимлиги бўйича…
Батафсил...6 ойда 67,3 минг киши боласига суюнчи пули олди
Сўнги 6 ой давомида «Болага суюнчи» бир марталик нафақа пулини 67 минг 346 киши олди. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Улуғбек Қўчқоров ҳукумат брифингида маълум қилди. Унга кўра, нафақа пулининг суммаси 4 минг сомни ташкил қилади.
Батафсил...Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади
15-июлда ташқи ишлар вазири Чинғиз Айдарбеков билан Қатар давлатининг элчиси Абдалла Ахмад Ал Сулайти учрашди. Учрашув чоғида тожливирусга боғлиқ вазият, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, икки мамлакатнинг ҳукуматлари кўрган чора-тадбирлар ва бирлашган ҳаракатлар ҳақида суҳбатлашилди, дея хабар бермоқда вазирликнинг матбуот хизмати. Элчи Қатарнинг ҳукумати Қирғизистонга иноснпарварлик ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Шунингдек вирус билан курашишда, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда…
Батафсил...Қирғизистонда яна 439 киши тожливирусга чалинди, 85 одам вафот этди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 439та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 105 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 11977тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 91 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3660тани ташкил этади. 15 июнь холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган 11…
Батафсил...Буюк Британия элчисининг оиласи Бишкеклик шифокорларга овқат тайёрламоқда
Буюк Британия Қироллигининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Чарлз Гарретнинг оиласи Бишкекдаги касалхоналардаги тиббий ходимлар учун овқат тайёрламоқда. Дипломат твиттердаги саҳифасига фотосурат жойлаштирган ва буни кўплаган обуначилар ўртоқлашган. «Пойтахт касалхоналарида тиббиёт ходимлари учун тушлик. 22 қаҳрамон учун 22 та хизмат! Ҳар куни хавфли шароитларда сиз биз учун курашасиз. Сизга катта раҳмат!» – дейди Чарлз Гаррет. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари элчига ва…
Батафсил...Қирғизистон яшаш учун энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди
Дунёдаги энг катта шаҳарлар ва мамлакатларнинг онлайн маълумотлар базаси Numbeo яшаш қиймати бўйича давлатлар рейтингини тузди. Қирғизистон яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди. Истеъмол нархлари индекси бўйича Бермуд ороллари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония. Истеъмол нархлари индекси маълум вақт оралиғида истеъмол савати товарлари ва хизматларига ўртача нарх даражасини кўрсатади. Бунга озиқ-овқат маҳсулотларининг…
Батафсил...Қирғизистонда дори етишмаяпти: нарҳлар 3-4 баробар ошди
Қирғизистонда тожливирус эпидемияси тобора кучайиб бормоқда, шу билан бирга мамлакатда ҳамон дори-дармон етишмаяпти. Одамлар дорихоналарда соатлаб навбат кутмоқда ва ҳаёт учун муҳим бўлган препаратларни харид қилиш учун бир ойлик маошларини беришга мажбур бўлмоқда, нархлар 3-4 баробар кўтарилиб кетди. Бу вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқороларга мурожаат қилиб “ўз билганларича даволанмаслик”ни, шифохоналарга эса дориларни ярим йиллигини ғамлаб қўйиш борасида маслаҳат бермоқда. Фармапоиск…
Батафсил...Ҳориждаги Қирғизистон фуқароларининг паспорт муддати узайтирилди
Паспортнинг амал қилиш муддати фақат чет элда бўлган Қирғизистон фуқаролари учун узайтирилади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизмати раисининг ўринбосари Тилек Джеймбаев брифингда маълум қилди. Унга кўра, ҳукуматнинг 2020-йилнинг 19-майида қабул қилган “Қирғиз Республикаси фуқароси паспортининг амал қилиш муддати” ҳақидаги қарори фақат чет элда яшаётган ватандошларга тегишли. “Ҳориждаги қирғиз фуқаролари учун паспортнинг амал қилиш муддати жорий йил охиригача узайтирилди. Ушбу…
Батафсил...Ўзбек киносининг “шум бола”си оламдан ўтди
Ўзбекистон Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий театрнинг Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълумот тарқатилди. “Бугун Миллий театр жамоаси оғир жудоликка учради. Юксак қалб эгаси, ноёб истеъдод соҳиби, олийжаноб инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов оламдан ўтди. Театр жамоаси Абдураим Абдуваҳобовнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарномада.…
Батафсил...Cпикер фавқулотда парламент йиғилишини ўтказишдан бош тортди
Олий Кенгаш спикери Достонбек Жумабеков фавқулодда парламент йиғилиши чақирилиши тўғрисида депутатлар Наталя Никитенко, Рискелди Мўмбеков ва Жанар Ақаевдан хат олган. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, Олий Кенгаш қоидаларига кўра, парламент мажлислари оралиғида спикер фақат президент, ҳукумат ёки Олий Кенгаш депутатларининг камида учдан бир қисми таклифига биноан навбатдан ташқари йиғин ўтказиш ҳуқуқига эга. «Бошқача айтганда, , Олий Кенгаш…
Батафсил...Россия Қирғизистонга тожливирусни аниқловчи ташхис тизимларини юборди
Россия тожливирус хасталигига қарши кураш доирасида Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, КОВИД-19 ташхиси учун бир нечта синов тизим тўпламлари олинган. Ҳаммаси бўлиб 820 комплект ПЦР синов тизимлари (80 минг 720 тадқиқотлар учун) ва 480 тўлиқ бўлмаган тўпламлар (24 минг тадқиқотлар учун) олинган. 14 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирус хасталиги аниқланган ҳолатларнинг умумий сони…
Батафсил...Қирғизистонда яна 421 киши тожливирусга чалинди, 47 одам вафот этди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 421та одам юқтириб олгани аниқланган. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 11538тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 109 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3569тани ташкил этади. 14 июнь холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган 2 одам вафот этган. Бу вирусдан…
Батафсил...Қирғизистонликларга 70 минг сўмдан ёрдам пули бериладими?
Шу кунларда кўплаган ижтимоий тармоқлар ва “Ватсап” орқали “1991 йилдан 2018 йилгача ишлаган Қирғизистон фуқароларига 70 минг сўм миқдорида пул берилиши ҳақида хабарлар тарқалаяпти. Хабар остидаги ҳаволани (ссылкани) босиш орқали ўзингизни рўйхатдан текшириш таклиф қилинади ва “Ижтимоий Меҳнат Вазирлигининг” саҳифаларидан бири очилади. Саҳифа зарарсиз ва вируссиз. Одамлар ушбу маълумотни фаол равишда ўртоқлаша бошлаган. Ушбу маълумот 2018 йилнинг декабрида ҳам ижтимоий…
Батафсил...Адвокат: Азимжон Асқаров хасталиги сабаб қамоқдан озод этилиши керак
Ўш ва Жалолободда 2010 йилнинг июнида юз берган этник, қонли воқеаларда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган Азимжон Асқаровнинг адвокати Валерян Вахитов, Жазони ижро этиш хизматидан ҳимоясидаги инсонни хасталиги сабаб озод этишни талаб қилган. Вахитов “Озодлик”нинг қирғиз хизматига маълум қилишича, ҳуқуқ ҳимоячисининг тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал ва бошқа касалликлари кучайиб кетганлиги тўғрисида хабар олишган. “Йўқ деганда Азимжон Асқаровни касалхонага ётқизиш…
Батафсил...Бишкекда милиция “Сайловларга бойкот” акцияси қатнашчиларини қўлга олди
Қирғизистон парламенти қаршисида ўтаётган “Сайловларга бойкот” акциясининг айрим қатнашчиларини милиция қўлга олди. Бошқалар қатори акцияда қатнашган собиқ судья Клара Сооронкулованинг журналистларга хабар беришича, иштирокчилар қонун меъёрларини бузишмаган ва акцияга парламент сайлови санасини кўчириш зарурати ҳақида ўз фикрини билдириш учун чиқишган. Олдинроқ қатор сиёсатчи ва жамоат намоёндалари сайловларни пандемия даврида ўтказиш нотўғри бўлиши юзасидан фикр билдириб, мамлакат раҳбариятини сайловлар санасини кўчиришга…
Батафсил...