Паспортнинг амал қилиш муддати фақат чет элда бўлган Қирғизистон фуқаролари учун узайтирилади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизмати раисининг ўринбосари Тилек Джеймбаев брифингда маълум қилди.
Унга кўра, ҳукуматнинг 2020-йилнинг 19-майида қабул қилган “Қирғиз Республикаси фуқароси паспортининг амал қилиш муддати” ҳақидаги қарори фақат чет элда яшаётган ватандошларга тегишли.
“Ҳориждаги қирғиз фуқаролари учун паспортнинг амал қилиш муддати жорий йил охиригача узайтирилди. Ушбу қоида мамлакат чегараларини тарк этмаган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди», – деди Тилек Джеймбаев.
Расмий сўзларига кўра, чет эл фуқаролари рўйхатга олиш муддатларини узайтириш учун хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилишлари шарт эмас. Улар фавқулодда ҳолат бекор қилингунга қадар узайтирилди.