Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 746га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 30-апрелда республика ҳудудида COVID-19нинг янги 17 ҳолати қайд этилган.

Чуй вилоятида 9, Бишкекда 3, Ўш вилоятида 2, Ўш шаҳрида, Жалолобод ва Норин вилоятларида бирдан кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходимлари.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 746га етди. Ўпка касалидан умумий 462 киши шифо топиб, саккиз бемор вафот этди.

Коронавируснинг энг кўп ҳолати Ўш вилоятида қайд этилган, 274 ҳолат. Унинг  111 нафари Ўш шаҳрида аниқланди. Бишкек шаҳрида 181 киши коронавирусга чалинган.

Жалолобод вилоятида эса 114 киши мазкур инфекцияни юқтириб олди. Норин вилоятида коронавирусга чалинганларнинг сони 95 кишини ташкил қилди. Чуй вилоятида касаллик 61 кишида аниқланди. Иссиқкўл вилоятида 10 ҳамда Боткен вилоятида 9 ҳолат қайд этилди. Талас вилоятида бугунги кунда коронавируснинг бир ҳолати ҳам қайд этилгани йўқ.

Ҳозирда касалхоналарда 276 киши қолмоқда. Уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Олти нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 864 киши олинган.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 3086 кишини ташкил қилади. Барчаси тиббий назоратга олинган.

Шунингдек 30-апрелгача жами бўлиб 51592 кишидан таҳлил олинган. Уларни 51472сининг натижаси чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ