Журналист ва шоир Зайирбек Ажиматов оламдан ўтди

Қирғизистонлик шоир, Озодликнинг қирғиз хизмати ходими Зайирбек Ажиматов 43 ёшида вафот этди. У бир ойдан кейин 44 ёшга тўлган бўларди.

З.Ажиматов 1976 йил 27 майида Жалолобод вилоятининг Ахси тумани Ақжўл қишлоғида туғилган. 1998 йили Қирғизистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Асаба” газетасида бошлаган Зайирбек кейинчалик “Қирғиз Туусу”, “Бишкек таймс”, “Жани ағим” ва Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясида давом эттирган.

Сўнгги йилларда у Озодликнинг Бишкек бюросида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Зайирбек кўпроқ маданиятга оид мавзуларни ёритар, ижтимоий-сиёсий мавзуларда ҳам қалам тебратарди.

Шоир умри давомида 4 та шеърий тўплам чиқаришга муваффақ бўлган. 2019 йил декабрида “Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига сазовор бўлган.

Зайирбекнинг ортида икки ўғил ва икки қиз қолди.

Озодлик таҳририяти марҳум ҳамкасбимизнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ