Ўшда оммавий текширув натижасида 2 кишида коронавирус аниқланди

Ўш вилояти ҳудудида коронавирус касаллигини юқтирганлар билан алоқада бўлганларни текшириш ишлари якунланди. Текширув натижасида вилоятда алоқада бўлганлардан янги 2 ҳолат аниқланди.

Ҳозирда улар изоляцияга олиниб, яқинлари ва алоқада бўлганлар обсервацияга ётқизилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот маркази котибаси Нуркиз Кадирбекова маълум қилди.

25-апрелдан бошлаб Ўш вилояти ҳудудида корнавирус касаллигини юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларни, уй карантинидагиларни назорат қилиш учун 42 мобил гуруҳ жалб қилинди. Улар 5 кун давомида Қорасув, Новқат, Ўзган, Чон- Олай туманларида 43 та қишлоқда текширув ишларини олиб боришди.

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилкибаев топшириғи билан охирги ҳафтада шифокорлардан ташқари мазкур гуруҳга СЭС, ФҲМ ходимлари, маҳаллий ҳукумат вакиллари қўшилиб, 3 йўналишда иш олиб боришди:

– тиббий кўрик, (касаллик белгилари бўлса экспресс тест ўтказиш);

– карантин шартларига кўра, санитар ҳолатни назорат қилиш ва тушунтириш

– зарарсизлантириш ишлари.

Мобил гуруҳлар кучайтирилган тартибда ишлаб, вирус тасдиқланган 162 киши билан алоқада бўлган 11 минга яқин кишиларнинг ўзини, оиласини ва улар яшаган кўчаларни, қишлоқларни тўлиқ кўрикдан ўтказишди. 43 минг 391 оиладан 230 минга яқин одам қаралиб, 1 300га яқин кишидан экспресс тест олинди.

ХУРМАТОЙ НУРМАТОВА

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ