Рамазон ойи 24-апрелда бошланади

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси бу йил Рамазон ойи 24-апрелдан бошланиши ҳақида маълум қилди.  

Идора Ўрта Осиё мусулмонлари учун халқаро астрономия обсерваториялари тажрийбасига таяниб, қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари дин бошқармалари билан маслахатлашиб шундай қарорга келган.

Кун ойнинг кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин.

Шунингдек, диний идора бу йил Рамазон ойида берилувчи  Фитр-садақа ва Закот кўлами, баҳосини ҳам маълум қилган.

Қирғизистон муфтийи Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев 15-апрелда видемурожаат  қилиб, Рамазон ойидаги таровеҳ намози уйда ўқилишини маълум қилган.

Коронавирус хавфи ортидан 17-мартдан жума намозларини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш таъқиқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ