Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 500дан ортди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 17 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олган фуқароларнинг сони 506га етти.

Сўнги бир кунда ўпка касалига Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 5 ва Ўш шаҳрида бир киши чалинган.

Касалга чалинганларнинг 270 нафари аёл, 236 нафари эркак. Уларнинг 116 нафари тиббиёт ходими.

Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 93та, Ўш вилоятида 140, Ўш шаҳрида 74, Чуй вилоятида 28, Бишкек шаҳрида 102, Баткен вилоятида 5, Норин вилоятида 56 ва Иссиқкўл вилоятида 8 нафарни ташкил этади.

Юқумли касалликдан беш киши вафот этиб 130 киши тузалди. Касалхоналарда бугунги кунда 371 киши ётибди. Уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида олти бемор қолмоқда.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7738 кишини ташкил қилди. Уларнинг 1663 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари, қолганлар алоқада бўлган одамлар.

Бугунги кунгача 31460 нафар кишидан таҳлил олинган, уларнинг 30868нинг натижаси чиқди. Бир сутканинг ичида 1850 таҳлил ўтказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ