“Интимоқ” телеканали ўзбек мактаб ўқувчилари учун теледарслар кўрсатади

Қирғизистон жанубида дарслар ўзбек тилида олиб борилувчи мактаб ўқувчилари, яқин кунларда “Интимоқ” телеканали орқали масофадан ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ўш  таълим институтининг ўзбек тили бўлими раҳбари Зулфия Нўмонова  маълум қилди.

Маълумотга кўра, коронавирус сабаб, мактаблар ёпилиши ортидан, давлат каналларида рус ва қирғиз тилида масофадан ўқитиш усули бошланган эди. Эндиликда ўзбек ўқувчилари учун ҳам она тили ва адабиёти теледарслари кўрсатилади.

Видео дарслар “Интимоқ” телеканали базасида бугун тасвирга олина бошланган. Дарслар бошланғич ва юқори синфларга мослашган.

Ўш шаҳрида умумий 78 та мактаб мавжуд. Улардан ўқув жараёни ўзбек тилида олиб бориладиган синфлари бор мактабларнинг сони 21тани ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ