Раим Матраимов жамиятда катта шов-шувга сабаб бўлди, у коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг янги раиси Қамчибек Ташиев бугун матбуот анжуманида айтиб ўтди. “Эртага мен Матраимовни топишга буйруқ бераман. Ҳозирча унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган. Аммо биз уни ушлашимиз ва журналистларнинг айтганларини текширишимиз керак. Агар у аралашган бўлса, биз уни жавобгарликка тортамиз ”, – деди Ташиев. У Раим…
Батафсил...Bo'lim: Инсон ҳуқуқлари
Тилек Матраимов уй қамоғига чиқди
Тилек Матраимов уй қамоғига чиқди. Бу ҳақда бугун, 15-октябрь куни Ўш вилоят судига таяниб АКИpress агентлиги хабар берди. 9-октябрь куни Ўш шаҳар суди Тилек Матраимовни бир ойга, 9-ноябргача ҳибсга олган эди. 9-октябрь куни ўзбекистонлик чегарачилар 1967-йилда туғилган Тилек Матраимов, 1989-йилда туғилган Зиябиддинбек Қўчқўрбоев ва 1979-йилда туғилган Маҳсуд Аҳмедовни қирғиз томонига топшириб берган эди. Миллий хавфсизлик давлат хизмати матбуот хизматининг хабар беришича,…
Батафсил...Миллатлараро адоватни қўзғатган шахс қўлга олинди, – ИИВ
Ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг ғазабини қўзғатиб, миллатлараро адоватга шароит яратган провокацион видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу факт Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида Жиноят кодексининг 313-моддаси 1-қисми (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғаш) бўйича рўйхатга олинди. Ички ишлар вазирлигининг Жиноятга қарши милиция хизмати судгача бўлган жараёнлар доирасида Ўш вилоятида яшовчи И.У.Т. ҳибсга…
Батафсил...Шайх Алоуддин Мансур вафот этди
Қуръони Каримни ўзбекчага таржима қилган Қорасувлик Шайх Алоуддин Мансур вафот этди. Бу ҳақда «Узпресс»га шайхнинг шогирди Рахимжон Нишонов маълум қилди. Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. У 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган бўлиб, замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказган. Олим Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда…
Батафсил...ЕХҲТ Қирғизистондаги барча томонларни зўравонликдан тийилишга чақирди
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбарияти Қирғизистондаги барча томонларни зўравонликлардан тийилишга ва мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Ташкилотга раислик қилувчи Албания номидан берилган баёнотда: “Албания президентлиги вазият ёмонлашаётганидан хавотир билдиради ва Қирғизистонни бирлашишга чақиради. Биз барча сиёсий раҳбарларни ва Қирғизистон фуқароларини зўравонликлардан тийилишга ва мамлакат барқарорлиги учун ишлашга чақирамиз. « Баёнотда таъкидланишича, ЕХҲТ Қирғизистондаги воқеаларни диққат…
Батафсил...Атамбаев Кўй-Тош воқеаси юзасидан судга келиш ниятини билдирди
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Кўй-Тош воқеаси бўйича судда иштирок этади. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди. Адвокат суддан Атамбаевнинг суд жараёнидаги иштирокини таъминлашни сўради. Судя Марат Сидиқов бунга рози бўлди. Энди собиқ президент суд жараёнига 2-октабрда келтирилади. Атамбаев қарийб бир йил давомида суд ва тергов ҳаракатларини эътиборсиз қолдирди ва судга келмади. Унга кўра, «экс-президент» мақоми ноқонуний равишда олинган.
Батафсил...437 мингдан ортиқ қирғизистонлик овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Сабаби
Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 437,384 Қирғизистон фуқаролари биометрик рўйхатдан ўтмасдан Олий Кенгаш сайловларида иштирок эта олмайдилар. Бу ҳақда МДҲ кузатувчилар миссиясининг Қирғизистон Республикасидаги парламент сайловларига юргизилган мониторинг бўйича ҳисоботида айтилган. Миссия ўз ҳисоботида Давлат рўйхатга олиш хизмати маълумотларига таянган. Давлат рўйхатига олиш ва МСКнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида биометрик маълумотларини топширмаган фуқаролар сони 2017 йилга нисбатан 300 мингга камайгани айтилди.…
Батафсил...Россия мигрантлар учун юмшатишларни 15 декабрга қадар узайтирди
Россия президенти Владимир Путин «COVID-19 тарқалиши хатари муносабати билан Россияда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг ҳуқуқий аҳволини мувоффиқлаштириш борасидаги чора тадбирлар» тўғрисидаги Фармон ҳаракатларини 15 декабрга қадар узайтирди. Аввалига юмшатишлар 15 мартдан 15 июнга қадар ҳаракатда бўлди, сўнг 15 сентябргача узайтирилди. Мазкур фармонга биноан хорижий фуқароларнинг миграция ҳисоби автоматик равишда узайтирилади. Ишга қабул жараёнида миграция ҳужжатлари талаб қилинмайди. Шу давр…
Батафсил...Аравон туманида оммавий муштлашув факти бўйича 4 киши 2 ойга ҳибсга олинди
Аравон туман суди 23 сентябр куни оммавий муштлашув факти бўйича эҳтиёт чораси сифатила 4 нафар гумандорни 2 ой муддатга ҳибсга олди. «Азаттиқ» радиосига Ўш вилоят ИИБ матбуот котиби Женишбек Аширбаевнинг айтишича, гумондорлар олти киши бўлиб, улардан бири соғлиғи сабаб шифохонада даволанмоқда. 20 сентябр куни кечқурун Ўш вилоятининг Аравон туманида «Мекеним Қирғизистон» партиясининг тарғибот тадбирида оммавий муштлашув бўлиб ўтди, бунинг натижасида…
Батафсил...Қадамжойда сайловда иштирок этаётган партия вакили халққа пул тарқатгани фош бўлди
22 сентябрь куни Қадамжойда «Республика» партиясининг штаби раҳбари К.М. исмли шахс томонидан жамоатчиликка пул тарқатилиши бўйича тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Боткен ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, соат 13:00 ларда Ж.Мамажанов номидаги маданият уйи олдидаги майдонда «Республика» партияси штаби раҳбари К.М. учрашувга келган одамларга пул тарқатаётгани маълум бўлган. Ушбу факт Жиноят кодексининг 192-моддаси (овозларни сотиб олиш) асосида Қадамжой…
Батафсил...Қора-Сув туман судининг раиси пора билан ушланди
Ўш вилояти Қора-Сув туман судининг раиси пора олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 11 сентябр куни «Ж.З.» исмли маҳаллий фуқаронинг шикоятига биноан, МХХнинг тергов бошқармалиги томонидан Жиноят кодексининг 326-моддаси 2-қисми (товламачилик) билан судгача тергов ҳаракатларини бошлади. Ўш вилояти Қора-Сув туман судининг раиси «А.Ж.С.» иккинчи томонга ижобий қарор чиқариш бўйича «Ж.З.» исмли маҳаллий фуқародан…
Батафсил...«Вефанинг» 500 га яқин ижарачиси ва 1000га яқин ходим ишсиз қолиш хавфи остида
Бишкек шаҳридаги «Вефа» бизнес марказининг эгаси «Аруу Жилдиз» Масулияти чекланган жамияти ва Туркиянинг «Ўзгун Иншаат Таахют ве Тижарет» акциадорлик жамияти ўртасидаги суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда. Шу кунгача «Аруу Жилдиз» МЧЖнинг раҳбари адолат учун Президентга мурожаат қилган эди. Бироқ, Туркия томони шу пайтгача ўз фикрини ўзгартирмай келмоқда. Натижада савдо марказининг 500 га яқин ижарачиси ишсиз қолиш хавфи остида қолмоқда.…
Батафсил...АҚШда 8 йил аввал йўқолган қирғизистонлик аёлнинг ўлимида эри гумон қилинмоқда
АҚШда қирғизистонлик Рабихон Сайдерс (собиқ фамилияси Ҳасанова) ўлими юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Айбланувчи – марҳумнинг эри Хэп Сейдерс. Пенсильвания штатидан яшаган 53 ёшли Рабихон 2012-йилнинг март ойида бедарак йўқолган. Кейинчалик қизи полицияга мурожаат қилган. Суриштирув жараёнида Рабихон яшаган уйдаги печкадан кул ва суяклар, қон излари топилган. Шу билан бирга, унинг йўқолгани ҳақидаги версия ҳам кўриб чиқилган эди. Суриштирув ишлари…
Батафсил...Фуқаролар 19-сентябргача биометрик маълумотларини топширишлари керак
Қирғизистонда 495 минг фуқаро биометрик маълумотларини ҳали топширмаган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Қирғизистонда 3 миллион 451,4 минг сайловчи бор. Биометрик маълумотларини топширмаган фуқаролар 4-октабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда овоз бера олмайди. Шу боис, фуқаролар 19 сентябргача биометрик маълумотларини топширишлари ва ўзини рўйхатдан текширишлари керак. Акрам Мадумаров республика сайлов…
Батафсил...Бобомурод Абдуллаев озод этилди
22 август куни Бишкекдан Тошкентга олиб келинган Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан уйига қўйиб юборилган. Бу ҳақда Абдуллаевнинг онаси Гавҳаржон Мадаминованинг Озодликка маълум қилган. Унинг айтишича ўғли 22 август куни маҳаллий вақт билан кечки 23.15да Тошкентдаги синглисининг уйиги кириб келган. Шу куни эрталаб Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Ўзбекистон сўровига биноан…
Батафсил...Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Хавфсизлик қўмитаси вакили Раҳат Сулаймонов Озодлик радиосининг қирғиз хизматига маълум қилган. «Халқаро қидирувда бўлган Абдуллаев 8-август куни Тошкентнинг илтимосига биноан ҳибсга олинган. 10-август куни Первомайский округ суди уни бир ойга МХДҚ тергов ҳибсхонасида сақлашга қарор чиқарди. Абдуллаев 22-август куни Ўзбекистонга экстрадиция қилинди”, дейди Раҳат Сулайманов. У…
Батафсил...Фуқаро сайловчилар рўйхатида бўлганлигини қандай текшириши мумкин?
Давлат рўйхатга олиш хизматига кўра, сайловчилар рўйхатидаги шахсий маълумотлар беш хил усулда текширилиши мумкин. Унга кўра, фуқаролар учун МККнинг хизматларининг мобил иловасида янги функция ишга туширилди. У орқали қирғизистонликлар ўзларининг сайлов участкаларининг сони ва манзилини текширишлари мумкин. Илова Android платформасидаги смартфонлар фойдаланувчилари учун мавжуд. Бунинг учун Play Market илова дўконларидан » МККнинг хизматлари» иловасини юклаб олинг ва «МСКнинг манзилини текшириш»…
Батафсил...Ўшда 29 ёшли эркак кичкина қизни машинасида зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Қорасув туманида 6 ёшли қизни жинсий зўрлашда гумон қилинган 29 ёшли эркакнинг иши прокуратура органларига топширилди. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади. 11-июл куни, тахминан соат 11:30 ларда, Қорасув тумани, Нариман қишлоғида, М.А. милицияга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, унинг қизи, 2014 йилда туғилган Р.М., уйи ёнида ўйнаб юрганида нотаниш киши «ДЭУ Лаcетти» русумли автомашинасига солиб,…
Батафсил...Халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди
Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти (RSF) қирғиз расмийларини ўзбекистонлик журналист ва RSF тадқиқотчиси Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилишга чақирди. Халқаро ташкилот баёнотига кўра, “Чегарасиз мухбирлар” Бобомурод Абдуллаевни Германияга олиб кетиш ҳаракатида бўлган пайтда ўзбек журналисти Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан расмий Тошкент сўровига биноан қўлга олинган. Б. Абдуллаев RSF ошиғич кўмак дастури стипендианти бўлиб ҳисобланади ва унинг…
Батафсил...Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлини озод қилишни сўраб Мирзиëевга мурожаат қилди
Қирғизистон хавфсизлик идораси ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кекса онаси 11 август куни Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб¸ “туҳмат билан қамалган” ўғлини озод қилишни сўради. Ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди. Гавҳаржон Мадаминова ўғлининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айблов билан ҳибсга олиниши ортида¸ уни…
Батафсил...