МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Раим Матраимов ҳақида нима деди?

Раим Матраимов жамиятда катта шов-шувга сабаб бўлди, у коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг янги раиси Қамчибек Ташиев бугун матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Эртага мен Матраимовни топишга буйруқ бераман. Ҳозирча унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган. Аммо биз уни ушлашимиз ва журналистларнинг айтганларини текширишимиз керак. Агар у аралашган бўлса, биз уни жавобгарликка тортамиз ”, – деди Ташиев.

У Раим Матраимовнинг қаердалигини билмаслигини ва бир йилдан ошиқ вақт давомида Матраимовни кўрмаганлигини айтди.

«Ҳозирча биз фақат бир марта телефон орқали гаплашдик. У акам вафот этганида менга ҳамдардлик билдирди. Мен у билан ишбилармонлик, сиёсий ёки партиявий алоқаларим бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди », – деди Ташиев.

У коррупцияга қарши шафқатсиз кураш олиб боришини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ