437 мингдан ортиқ қирғизистонлик овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Сабаби

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 437,384  Қирғизистон фуқаролари биометрик рўйхатдан ўтмасдан Олий Кенгаш сайловларида иштирок эта олмайдилар. Бу ҳақда МДҲ кузатувчилар миссиясининг Қирғизистон Республикасидаги парламент сайловларига юргизилган мониторинг бўйича ҳисоботида айтилган.

Миссия ўз ҳисоботида Давлат рўйхатга олиш хизмати маълумотларига таянган. Давлат рўйхатига олиш ва МСКнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида биометрик маълумотларини топширмаган фуқаролар сони 2017 йилга нисбатан 300 мингга камайгани айтилди.

МДҲ кузатувчилар миссияси, шунингдек сайлов манзили бўйича (форма № 2)   овоз беришга қарор қилган фуқаролар кўп эканлигини  таъкидладилар. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланган сайловчилар сони 488 124 кишини ташкил этади.

Олий Кенгашга сайловлар 4-октабрга белгиланган. МСК маълумотларига кўра 3,523,532 сайловчи овоз бериши мумкин. 16 сиёсий партия парламентдаги 120 ўрин учун курашмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ