Миллатлараро адоватни қўзғатган шахс қўлга олинди, – ИИВ

Ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг ғазабини қўзғатиб, миллатлараро адоватга шароит яратган провокацион видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу факт Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида Жиноят кодексининг 313-моддаси 1-қисми (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғаш) бўйича рўйхатга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг Жиноятга қарши милиция хизмати судгача бўлган жараёнлар доирасида Ўш вилоятида яшовчи И.У.Т. ҳибсга олинган. Унинг сўзларига кўра, провокацион видеони тайёрламаган ёки монтаж этмаган,  бошқа одамлар томонидан монтаж қилинган.

Тергов давом этмоқда.

«Милиция фақат давлат идораларининг расмий маълумотларига ишонишга ва ёлғон маълумот тарқатмасликка, провокацияларга берилмасликка чақиради. Жамоат тартибини бузганлар милиция томонидан аниқланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади «, – дейилади ИИВ хабарида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ