22 сентябрь куни Қадамжойда «Республика» партиясининг штаби раҳбари К.М. исмли шахс томонидан жамоатчиликка пул тарқатилиши бўйича тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Боткен ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, соат 13:00 ларда Ж.Мамажанов номидаги маданият уйи олдидаги майдонда «Республика» партияси штаби раҳбари К.М. учрашувга келган одамларга пул тарқатаётгани маълум бўлган. Ушбу факт Жиноят кодексининг 192-моддаси (овозларни сотиб олиш) асосида Қадамжой тумани ИИБда рўйхатдан ўтказилиб, судгача иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Куни кеча вилоят ҳуқуқ, тартиб, хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Бусурманқул Турсуматов Кадамдаи туманидаги партия тарғиботчиси пул тарқатаётгани аниқланганлигини маълум қилди.