Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Хавфсизлик қўмитаси вакили Раҳат Сулаймонов Озодлик радиосининг қирғиз хизматига маълум қилган.

Бобомурод Абдуллаев

«Халқаро қидирувда бўлган Абдуллаев 8-август куни Тошкентнинг илтимосига биноан ҳибсга олинган. 10-август куни Первомайский округ суди уни бир ойга МХДҚ тергов ҳибсхонасида сақлашга қарор чиқарди. Абдуллаев 22-август куни Ўзбекистонга экстрадиция қилинди”, дейди Раҳат Сулайманов.

У ўзбек журналистининг экстрадиция қилинишида Қирғизистон қонунлари ва халқаро шартномаларга риоя қилинганини таъкидлаган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг баёнотида: «Ўзбекистон томони Бобомурод Абдуллаевнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш, жумладан адвокат билан таъминлаш, тиббий ёрдам бериш ва қийноқ, ноинсоний муомала қилинмасликни кафолатлади”, дейилади.

Бобомурод Абдуллаев, 8-август куни Бишкекда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Абдуллаевнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонда жиноят содир этганликда гумон қилиниб, халқаро миқёсда қидирувга берилган ва Ўзбекистон расмийларининг илтимосига биноан ҳибсга олинган.

Аввалроқ, бир қатор халқаро ташкилотлар Қирғизистон расмийларидан Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга топширмасликни талаб қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ