Қирғиз-Россия тараққиёт жамғармасига янги раҳбар келди

Мамитов Нурлан Тўқтўбекович Қирғиз-Россия тараққиёт жамғармаси раҳбари этиб тайинланди. Илгари фондни Азиз Аалиев бошқарган. У ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди. Н. Мамитов 2013 йилдан 2017 йилгача «Айил Банк» ОАЖ директорлар кенгаши аъзоси бўлган.

Батафсил...

Ж.Султанов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати раисининг ўринбосари бўлди

Султанов Жўўмартбек Аманович Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу маълумот бугун, 19-октябрь куни вазирлик томонидан эълон қилинди. У илгари бўлимнинг Тўқтоғул тумани ва Мойли-Сув, Тошкўмир ва Қора-Кўл шаҳарлараро бўлимларини бошқарган. Собиқ раис ўринбосари Эмил Жамғирчиев ишдан бўшатилди.

Батафсил...

Сиймиқ Жапикеев Молия полициясини бошқаради

Сиймиқ Жапикеев Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раиси этиб тайинланди. Тегишли фармонни 16-октябрь куни Бош вазир Садир Жапаров имзолади. 14-октябрь куни Садир Жапаров Сағинбек Абдилдаевни Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизмати раҳбари этиб тайинлади. Абдилдаев 2018-йилнинг 27-сентябрдан бошлаб Молия полицияси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Молия полициясини Бакир Таиров 2018 йилнинг 28-апрелидан шу йилнинг октябргача бошқариб келаётган эди.

Батафсил...

Доллар қийматини сақлаб қолиш учун Миллий банк 17,1 млн. доллар сотди

Кеча, 15-октабрь куни Миллий банк 17,1 миллион доллар сотганини эълон қилди. Пайшанба куни кечқурун курс 81,5 (сотиб олиш) ва 81,9 (сотиш) ни ташкил этди. Бугунги кунда ҳам худди шундай. Миллий банк бу хорижий тўловларнинг тикланиши ва мамлакатдаги сўнгги воқеалар туфайли қисқа муддатли ҳодиса эканлигини айтди. Сўнгги икки кун ичида доллар 81 сомга кўтарилиб, деярли икки сомга қимматлади. Миллий банкнинг олтин-валюта…

Батафсил...

Доллар нархи 82 сомгача кўтарилди

Қирғизистонда доллар қиймати ўсиб бормоқда. Бугунги кунга келиб, доллар 82 сомга етди. Ҳозирда доллар сотиб олиш 80,9-81,5 сомни, доллар сотиш 81,8-81,9 сомни ташкил қилмоқда. Икки кун ичида АҚШ доллари деярли 2 сомга кўтарилди. Долларнинг номинал курси 80 сом 70 тийин деб белгиланди, бу аввалгига нисбатан 1,28 фоизга қимматлаган. Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки кун ичида доллар ўсиб бормоқда. Миллий банк буни…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатади

Россия Қирғизистонни молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК Россия молия вазирлигидаги манбаларига асосланиб хабар берди. Унга кўра, қарор мамлакатдаги вазият туфайли қабул қилинган. «Россия Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашгунга қадар ва ҳокимият тўлиқ ишга тушгунга қадар молиявий кўмак бермасликка қарор қилди», дейилади баёнотда. Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда Россия Қирғизистонга 30 миллион доллар ажратган эди. 2005-йилдан бери шерик мамлакат Қирғизистоннинг 700…

Батафсил...

Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари 76,6 млн. долларга камайди

Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари сентябрь ойида 76,6 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Миллий банк расмий сайтида айтилган. Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида захира ҳажми биринчи марта уч миллиард (3 миллиард 71,2 миллион) доллардан ошди. Бир ой ўтгач, бу 2 миллиард 994,6 миллион долларни ташкил этди. Бу тарихдаги иккинчи энг юқори кўрсаткич. Миллий банк сентябрь ойида сомнинг барқарорлигини таъминлаш учун 65,4 миллион…

Батафсил...

Қирғизистонда доллар нархи 80 сомдан ошди

Қирғизистонда доллар курси соат 12:30 га келиб 80 сомдан ошди. Бу ҳақда Valuta.kg сайтида хабар берилган. Унга кўра, Бишкекда 1 доллар 80,14 сомдан сотилмоқда ва 79,75 сомдан сотиб олинмоқда. Баъзи жойларда  80,25 сомдан сотилиб, 80,05 сомдан сотиб олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 мартида доллар кескин кўтарилиб, 1 доллар 85 сомни ташкил қилган эди. Март ойидан бери курс 77 ва…

Батафсил...

Қирғизистон соми ким ошди савдосида 60 баравар қимматга сотилмоқда

200 сомлик купюра eBay ким ошди савдосига қўйилди. Унинг бошланғич нархи – 150 доллар (11,9 минг сом). Банкнот CА 0000000 сериясига тегишли, аммо шу билан бирга унинг «Намуна» белгиси йўқ.  Миллий банк  етти рақамли банкноталар намойишкорона эканлигини ва улар тўлов сифатида ишлатилмаслигини айтди.  

Батафсил...

Сом қадрсизланаётгани туфайли Миллий банк 19,6 млн. доллар сотди

Қирғизистон Республикаси Миллий банки 25-сентабрь, жума куни бозорда 19 миллион 650 минг доллар сотди. Бу ҳақда Марказий банк сайтида ёзмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, сентябрь ойининг бошидан бошлаб АҚШ доллари тинимсиз ўсиб бормоқда. Ушбу даврда 1,43-1,44 сомга кўтарилди. Айни пайтда айирбошлаш шохобчаларида доллар 79,44 сомдан сотиб олинмоқда ва 79,80 сомдан сотилмоқда. Миллий банк сентябрдан бери учинчи марта интервенсия қилмоқда. • 9…

Батафсил...

Қирғизистонда доллар курси яна кўтарилди

Қирғизистонда АҚШ долларининг курси 80 сом кўрсаткичига етди. Valuta.kg порталининг маълумотига кўра, эрталабки 10.40 да Бишкекдаги айирбошлаш бюроларида АҚШ доллари ўртача 79.76 сомдан сотилиб, 79,41 сомдан харид қилинди. Миллий банк томонидан ўрнатилган АҚШ долларининг расмий курси 25 сентябр куни 79,3 сомни ташкил қилди. Сентябр бошидан бери доллар айирбошлаш пунктларида 1,5 сомга ошди. Сўнгги кунларда валюта курсининг сезиларли ошиши кузатилмоқда. 23…

Батафсил...

Миллий банк сом курсини ушлаб туриш учун 11,2 миллион долларни сотди

Миллий банк интервенция қилиб, 11,2 миллион долларни сотди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош молия муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Амалиёт кеча амалга оширилди, аммо бозорга қайси курсда чиқарилганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Бир ҳафта олдин Бишкекда долларнинг ўртача нархи сотиб олишда 78,76 сом,сотишда 79,12 сом эди. Бугунги кунда долларн 79,23 сомдан сотиб олинмоқда ва 79,59 сомдан сотилмоқда. Россияда ҳам доллар яна кўтарилиб,…

Батафсил...

Айирбошлаш доирасида Қозоғистон Қирғизистонга электроэнергияни қайтара бошлади

Қозоғистон электр айирбошлаш доирасида 21-сентябрдан Қирғизистонга электроэнергияни қайтара бошлади. Миллий энергохолдингнинг хабар беришича, июндан август ойигача Қирғизистон Қозоғистонга 300 млн кВт/соат электроэнергия етказиб берган эди. Қозоғистон ҳам Қирғизистонга шунча миқдорда қайтаради. Бу борадаги тегишли ҳужжат мамлакатлар ўртасида 23 июнда имзоланган эди. Аввалроқ, Миллий энергохолдинг раҳбари Айтмамат Назаров сув камлиги боис Қирғизистон Қозоғистондан қиш даврида 500 млн кВт/соат электроэнергия импорт қилиши…

Батафсил...

Туркия Қирғизистондаги парламент сайловлари учун 100 минг доллар берадиган бўлди

Туркия Қирғизистондаги парламент сайловларининг шаффоф ўтказилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар беришга рози бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ушбу маблағ билан сайловчиларни идентификация қилиш мосламаси, автоматик қути ва монитор сотиб олинади. Шунингдек, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) нинг Бишкекдаги ваколатхонаси томонидан Қирғизистоннинг 21 хавфсизлик ходими учун «Сайловлар хавфсизлиги бўйича тренинг» ўтказгани қайд этилди.

Батафсил...

Антимонополия: Агар ҳукумат буйруқ берса, биз гўшт нархини 1 ҳафта ичида арзонлатамиз

Қирғизистонда гўшт нархи қимматлагани сезилди. Баъзи жойларда нарх 50 сомгача кўтарилганини Монополияга қарши агентликнинг тартибга солинадиган ҳудудлар бошқармаси бошлиғи Сағин Маматўмўров «Маралга» берган суҳбати чоғида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бозор иқтисодиёти туфайли ҳеч ким нархларни назорат қила олмайди. – Аммо гўшт нархининг ўсиши 20 фоиздан ошса, биз ҳукуматни хабардор қиламиз. Кейин ҳукумат буйруқ чиқаради ва биз нархларни назорат қилиш…

Батафсил...

Қирғизистонда 1-октябрдан пенсиялар ошади

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб пенсия миқдори ошади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, 4 286,7 сомдан ошмайдиган пенсиялар камида 300 сомга, шунингдек 4 286,7 сомни ташкил қилган ва ундан ортиқ пенсияларга камида 360 сом қўшилади. Ҳукумат маълумотларига кўра, пенсияларни қайта ҳисоб-китоб қилиш натижаси бўйича ўртача пенсия 397 сомга ошиб, 6061 сомни ташкил этади.

Батафсил...

Қирғизистон Хитойдан яна бир марта қарзларни тўлаш муддатини узайтиришни илтимос қилди

Қирғизистон Хитой ҳукуматига қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ва енгилликлар беришни илтимос этиб мурожаат қилди. Қирғизистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, президент Сўўрўнбай Жээнбеков бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Бишкекда ўтган учрашуви давомида гапирган. Жорий йилнинг апрелида президент Сўўрўнбай Жээнбеков Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашиб, Хитойдан олинган қарзларни тўлашда Қирғизистонга енгиллик берилишини илтимос қилган эди.…

Батафсил...

Чет элдаги ватандошлар яна катта миқдордаги пулларни юборишни бошладилар

Жорий йилнинг январь-июль ойларида муҳожирлар Қирғизистонга 1 миллиард 225,3 миллион доллар пул юборишган. Ушбу маълумот Миллий банк сайтида эълон қилинди. Ўтган йилнинг шу даврида, яъни етти ой ичида Қирғизистонга чет элдан 1 миллиард 351 миллион доллар келган эди. Шуни таъкидлаш керакки, йил бошида пул ўтказмалари ҳажми камайган, аммо июнь ва июль ойларида қайта ўтган йилга нисбатан муҳожирлар кўпроқ пул юборишган.…

Батафсил...
1 … 13 14 15 16 17 … 22