Чет элдаги ватандошлар яна катта миқдордаги пулларни юборишни бошладилар

Жорий йилнинг январь-июль ойларида муҳожирлар Қирғизистонга 1 миллиард 225,3 миллион доллар пул юборишган. Ушбу маълумот Миллий банк сайтида эълон қилинди.

Ўтган йилнинг шу даврида, яъни етти ой ичида Қирғизистонга чет элдан 1 миллиард 351 миллион доллар келган эди.

Шуни таъкидлаш керакки, йил бошида пул ўтказмалари ҳажми камайган, аммо июнь ва июль ойларида қайта ўтган йилга нисбатан муҳожирлар кўпроқ пул юборишган.

Йил бошидаги маълумотлар (Қавслар ичидаги 2019 йилга нисбатан ўзгаришлар):

• январь – 148,5 миллион доллар (16,7 миллионга кам)

• февраль – 161,1 миллион доллар (14,3 миллионга кам);

• март – 144 миллион доллар (51,8 миллионга кам);

• апрель – 76,3 миллион (123,8 миллионга кам);

• май – 165,3 миллион доллар (29 миллионга кам);

• июнь – 277,9 миллион доллар (86,3 миллионга кўп);

• июль – 248 миллион доллар (23,3 миллионга кўп).

Муҳожирларнинг пул ўтказмалари Қирғизистон учун жуда муҳимдир. Унинг ҳажми мамлакат ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмига тенгдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ