Айирбошлаш доирасида Қозоғистон Қирғизистонга электроэнергияни қайтара бошлади

Қозоғистон электр айирбошлаш доирасида 21-сентябрдан Қирғизистонга электроэнергияни қайтара бошлади.

Миллий энергохолдингнинг хабар беришича, июндан август ойигача Қирғизистон Қозоғистонга 300 млн кВт/соат электроэнергия етказиб берган эди. Қозоғистон ҳам Қирғизистонга шунча миқдорда қайтаради. Бу борадаги тегишли ҳужжат мамлакатлар ўртасида 23 июнда имзоланган эди.

Аввалроқ, Миллий энергохолдинг раҳбари Айтмамат Назаров сув камлиги боис Қирғизистон Қозоғистондан қиш даврида 500 млн кВт/соат электроэнергия импорт қилиши режасини маълум қилган эди.

Прогнозларга кўра, 2020 октябрда Тоқтоғул сув омборида сув ҳажми 14,9 млрд кубометрни ташкил қилади, деди Назаров. Аввалги йилларда бу вақтда сув ҳажми 17-19 млрд кубометрга етарди.

Мамлакатдаги электр энергияси тақсимотининг 40% тўғри келадиган «Северелектро» компанияси баёнот бериб, Тўқтўғул сув омборида сув озлиги боис қиш фаслида электроэнергияда тақчиллик юз беришини таъкидлади.

Ҳукумат сув озайиб кетишини 2020 йил бошидаёқ прогноз қилган эди. Таъкидланишича, сув ҳажми кўплаб ҳавзаларда меъёрдан 10-12% кам бўлиши кутилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ