Доллар нархи 82 сомгача кўтарилди

Қирғизистонда доллар қиймати ўсиб бормоқда. Бугунги кунга келиб, доллар 82 сомга етди.

Ҳозирда доллар сотиб олиш 80,9-81,5 сомни, доллар сотиш 81,8-81,9 сомни ташкил қилмоқда. Икки кун ичида АҚШ доллари деярли 2 сомга кўтарилди.

Долларнинг номинал курси 80 сом 70 тийин деб белгиланди, бу аввалгига нисбатан 1,28 фоизга қимматлаган.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки кун ичида доллар ўсиб бормоқда. Миллий банк буни мамлакатдаги сиёсий вазият ва халқаро тўловларнинг жонланиши билан изоҳламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ