Миллий банк сом курсини ушлаб туриш учун 11,2 миллион долларни сотди

Миллий банк интервенция қилиб, 11,2 миллион долларни сотди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош молия муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Амалиёт кеча амалга оширилди, аммо бозорга қайси курсда чиқарилганлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Бир ҳафта олдин Бишкекда долларнинг ўртача нархи сотиб олишда 78,76 сом,сотишда 79,12 сом эди. Бугунги кунда долларн 79,23 сомдан сотиб олинмоқда ва 79,59 сомдан сотилмоқда.

Россияда ҳам доллар яна кўтарилиб, апрель ойидан бери биринчи марта 77 рублдан ошди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ