Сиймиқ Жапикеев Молия полициясини бошқаради

Сиймиқ Жапикеев Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раиси этиб тайинланди. Тегишли фармонни 16-октябрь куни Бош вазир Садир Жапаров имзолади.

14-октябрь куни Садир Жапаров Сағинбек Абдилдаевни Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизмати раҳбари этиб тайинлади. Абдилдаев 2018-йилнинг 27-сентябрдан бошлаб Молия полицияси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Молия полициясини Бакир Таиров 2018 йилнинг 28-апрелидан шу йилнинг октябргача бошқариб келаётган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ