Қирғизистонда доллар нархи 80 сомдан ошди

Қирғизистонда доллар курси соат 12:30 га келиб 80 сомдан ошди. Бу ҳақда Valuta.kg сайтида хабар берилган.

Унга кўра, Бишкекда 1 доллар 80,14 сомдан сотилмоқда ва 79,75 сомдан сотиб олинмоқда. Баъзи жойларда  80,25 сомдан сотилиб, 80,05 сомдан сотиб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 мартида доллар кескин кўтарилиб, 1 доллар 85 сомни ташкил қилган эди. Март ойидан бери курс 77 ва 85 сомгача тушиб қайта кўтарилган. Сўнгги пайтларда доллар 79 сом бўлиб турган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ